Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жалолободда ҳибсда сақланаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаровнинг қариндоши Турдихон Асқарова 30дан ортиқ аёллар тарафидан қаттиқ калтакланган

Жалолободда ҳибсда сақланаётган инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаровнинг қариндоши Турдихон Асқарова 30дан ортиқ аёллар тарафидан қаттиқ калтакланган.

Ҳодиса Турдихон Асқарова ҳибсдаги фаолга озиқ-овқат олиб борган пайт Бозорқўрғон туман милиция бўлими яқинида юз берган.

Гувоҳларга кўра, милиция ҳодисани кузатиб турган, аммо аралашмаган. Турдихон Асқарова "Адолат" инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли бўлган Азимжон Асқаровнинг келини-укасининг рафиқаси экани айтилади.

Фаол Азимжон Асқаров ўтган ой Жалолободда содир бўлган зуравонликлар акс этган тасвирларни интернетда эълон қилиши ортидан ҳибсга олинганди.

Қирғиз прокуратураси уни миллатлараро низо қўзғашга уринишда айбламоқда. Фаолнинг ҳимоячиси Асқаровнинг ҳибсда қийноққа тутилаётганини маълум қилган.