Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

БМТ тоза ичимлик сувини 'инсоннинг тамал ҳуқуқи', деб эълон қилди

Бирлашган Миллатлар ҳар бир инсоннинг тоза ичимлик суви билан таъминланишини тамал инсоний ҳуқуқлардан, деб эълон қилди.

Ҳар йили дунёда 1.5 миллион 5 ёшдан кичик болалар сув ва санитария билан боғлиқ хасталиклардан нобуд бўлишади.

Аммо Бош Ассамблеядаги 41та мамлакат резолюцияни ёқламаган.

Тоза сув таъминоти ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳуқуқига айланаркан, аксар ҳукуматлар ўз фуқароларини сув билан таъминлаш мажбурияти остида қоладилар.

Шу боис айрим сув заҳиралари етишмайдиган давлатлар бунга қаршилар.

Уларга кўра, сув таъминоти ҳуқуқи батафсил изоҳланмаган.

Ҳозир дунёда 1 миллиарддан зиёд инсон тоза ичимлик сувига эга эмас.

Ўзбекистон ҳам аксар сув заҳиралари ўз ҳудудидан ташқарида бўлган мамлакат.

Бунинг устига, қатор қишлоқ ҳудудларида аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмаган.

БМТ резолюцияси Ўзбекистон учун нимани англатади?

Би-би-си сув масалалари билан шуғулланган хоразмлик журналист Оллоберган Ражабов билан суҳбатлашган.