Сўнгги янгиланиш 12 август 2010 - 12:20 GMT

'Сибирнинг сургун жойларини биз ўзимиз ихтиёрий танлаяпмиз'

Яқин ўтмишда, Шўролар даврида, Ёқутистон сиёсий маҳбуслар ва оғир қамоқ жазоларига ҳукм этилганлар бадарға қилинган жой бўлган.

Маҳкумларнинг аксари Ёқутистондаги аёз ва оғир меҳнатга чидолмай, ҳалок бўлган.

ГУЛАГ тизимига қарашли маҳбуслар "Суяк йўлини" қуришган ва ўша ерда нобуд бўлганлар.

Совет Иттифоқи қулаши билан Ёқутистон магнит каби турли ўлкалардан одамларни ўзига жалб эта бошлади.

Марказий Осиёнинг иссиқ иқлимли мамлакатларидан ҳам иш илинжида ва ўз оилаларини боқиш мақсадида меҳнат муҳожирлари кела бошлаган.

Меҳнат муҳожирларининг у ерларда янги ҳаёт бошлаб, маҳаллий шароитга мослашув жараёни енгил ўтмаса ҳам, уларнинг меҳнатига талаб ошиб бормоқда.

Бу ҳақда Якутск шаҳридаги каҳвахоналардан бирининг эгаси, новқатлик Абдуқаҳҳор Тошбоев сўзлайди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.