Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонликлар аксарига қочқинлик мақомини бериш рад этилган

Қозоғистон муҳожирлик хизмати аввалроқ ҳибсга олинган ўзбекистонлик ўттиздан зиёд бошпана изловчиларнинг аксариятига қочқинлик мақомини беришдан бош тортган.

Ҳимоячиларига кўра, қолган қочқинларнинг ҳам аризалари рад этилиши эҳтимоли катта.

9 июн куни Олма отадаги қочқинларнинг уйига полиция кучлари бостириб кирган ва ҳамма эркакларни сўроқ учун олиб кетганди.

Image caption Қочқинлик мақомини ҳал қилиш ваколати Қозоғистон расмийлари ихтиёрига топширилган

Олма ота тергов изоляторида 25 та қочқин ва яна 7 киши Миллий хавфсизлик қўмитасида тергов қилинмоқда.

Ушбу шахсларни Ўзбекистон прокуратураси турли оғир жиноятларни қилишда гумон қилиб халқаро қидирувга берган.

Тергов қилинаётганларнинг орасида БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги учинчи давлатга чиқиб кетиш рухсатини берган шахслар ҳам бор.

Қозоғистонга ташриф буюрган БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги мулозими диний эътиқоди туфайли Ўзбекистонни ташлаб чиқишга мажбур бўлганини айтаётган бошпана изловчиларнинг яқинлари билан учрашган.

Би-би-си БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг Женевадаги идорасидан Бабар Болуч билан боғланиб, унинг ташкилоти Қозоғистон ҳибсхонасида сақланаётган ўзбек қочқинларини ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўраётгани ҳақида сўради.