Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ЎзТВ журналистлари цензура ва маҳаллийчиликдан шикоят қилишмоқда

Image caption Саодат Омонованинг айтишича, ижодкорларни қийнаётган асосий муаммо цензурадир.

Ўзбекистон давлат телевидениесининг икки етакчи журналисти телерадиокомпаниядаги цензура ва маҳаллийчилик ҳолатларидан шикоят қилишган.

Тошкентдаги "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти идорасида хорижий журналист ва дипломатлар учун матбуо анжумани ўтказган "Ёшлар" телеканали ходимлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова шунингдек, давлат маблағларини ноқонуний равишда ўзлаштириш ҳоллари кенг тарқалганини даъво қилганлар.

Журналистлар мазкур ҳолатлар кўлами сўнги пайтларда тобора кенгайиб бораётганини айтишмоқда.

Би-би-си журналистлардан бири Саодат Омонова билан суҳбатлашган.