Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Қирғизистонни қароқчилар бошқармоқда" - ўшлик инсон ҳуқуқлари фаоли

Қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Равшан Гапиров эрамиз бошида яшаб фаолият қилган руҳоний ва файласуф Августин Аврелийнинг "Одил маҳкама ва адолат ҳукм сурмаган давлат қароқчилар мамлакатига айланади" деган сўзларини келтириб, мамлакатдаги вазиятга таҳлилий назар ташловчи хулосаларини чоп этган.

"Ўшда рўй бераётгани - геноцид, буни бошқа нарса деб атай олмайман," - деб ёзади у.

Жаноб Гапировга кўра, "келгиндилар" деб кўрилаётган этник ўзбекларга қарши тазйиқлар ўтган бир неча йил мобайнида давом этган.

Унга кўра, аксил-ўзбек ҳиссиётлар матбуотда очиқча намойиш қилинмоқда.

"Аввало ўғриликдан бошлашди. СССР қулаши ортидан халқ бойлигини мансабдорлар хусусийлаштириб олишди, арзон нархга сотишди, қолганини бузиб, яна сотишди. Кейин қарзга ботишди, бойликни ўзаро бўлиб олиб, ялло қилишди. Лекин, ҳаммаси якун топади. Давлатни бошқара олмаганликлари учун ўзларини қандай оқлашни билмай, очиқча ўғриликка қўл уришди. Халққа улар барчасига ўзбеклар айбдор дейишди. Улар жуда бойиб кетишди, улардан борини тортиб олиш керак дейишди," - деб ёзади фаол.