Қирғизистон президенти ўзбекларни сайловларда фаол иштирок этишга чақирди

Қирғизистон президенти Роза Ўтинбоева мамлакатидаги ўзбекларни якшанба кунги парламент сайловларида фаол овоз беришга чақирган.

Унинг айтишича, янги ва кучли парламент мамлакатда тинчликнинг таъминлашига хизмат қилиши мумкин.

Роза Ўтинбоева бўлажак сайловлар Қирғизистонни Марказий Осиёдаги дастлабки парламентар мамлакатга айлантиришини айтган.

"Биз бир шахс диктати остида яшадик, аммо бу иш бермади," деб айтган Қирғизистон президенти.

Якшанба кунига белгиланган сайловлар Қирғизистон жанубида камида тўрт юз одамнинг умрига зомин бўлган ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги қонли тўқнашувлардан тўрт ой ўтиб юз бермоқда.

Хўш, бу сайловларда ўзбек жамоаларининг иштироки Қирғизистон ҳукумати учун қанчалар аҳаммиятли?

Би-би-си ушбу савол билан Ўшлик ҳуқуқбон Равшан Гапировга боғланди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди