Матбуот эркинлиги рейтинги: "Марказий Осиё давлатлари ҳануз хавотир уйғотмоқда"

Image caption "Чегара билмас мухбирлар" чиқарган ҳисоботда айтилишича, Марказий Осиё давлатларидаги матбуот эркинлиги аҳволи ҳануз абгорлигича қолмоқда.

"Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича чиқариладиган йиллик рейтингида Ўзбекистон мавқеи ўзагрмай яна энг пастки ўринлардан бирида қолган.

Матбуот эркинлиги даражаси бўйича Ўзбекистонга 178 мамлакат ичида 163- ўрин берилган.

"Мустақил фаолият олиб боришда давом этаётган бир ҳовучгина журналистлар эндиликда адлия тизими томонидан нишонга олинмоқдалар. Ҳужжатли филм ижодкорлари, ишончли жарнулистлар Ўзбекистон режимининг қурбонига айланмоқдалар", деб айтилган ҳисоботда.

Ташкилотга кўра, умуман Марказий Осиё давлатларида матбуот эркинлини келажаги ёрқин эмас.

Фақатгина давлат назорати остидаги нашрларгагина рухсат берилган Туркманистон 176- ўринда.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотига раислик қилаётган Қозоғистонда ҳам матбуот ва журналистлар ҳуқуқларига ҳужумлар кузатилмоқда экан.

"Матбуот эркинлигини чекловчи омилларни йўқотишга даъватлар жавобсиз қолмоқда. Сиёсий айбловлар асосида ҳибсга олинган Рамазон Есгеперов озод этилмаган", дейилади ҳисоботда ва матбуот эркинлиги рейтингида Қозиғистонга 162- ўрин берилган.

Апрел ойидаги қудрат ўзгаришига олиб келган ҳодисалар ва июн ойидаги этник тўқнашувлар ортидан Қирғизистон ҳам матбуот эркинлиги ёмонлашаётган минтақадаги давлатлар қаторига қўшилиб, 159-ўринга тушган.

"Чегара билмас мухбирлар"га кўра, ўз энергия хавфсизлигидан хавотирда бўлган Оврўпо Иттифоқи давлатлари бу каби салбий жараёнларга кўз юммоқда.

Оврўпо давлатларининг ўзида ҳам матбуот аҳволи ёмонлашгани кузатилган.

Оврўпо Иттифоқига аъзо 14 давлатга рейтингда нисбатан паст ўрин берилган. Масалан Италия 49-ўринда, Руминия 52-, Булғористон ва Юнонистон биргаликда 70- ўринни эгаллаганлар.

Лекин рейтингнинг энг юқори қаторларини ҳам аксар Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар эгаллаганлар.