Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғиз маҳкамаси инсон ҳуқуқлари фаоли ишини қайта кўриб чиқаётир

Image caption Азимжон Асқаров бир умрлиқ қамоқ жазосига ҳукм этилган

Қирғизистон жанубидаги аппеляцион маҳкама бир умрлик қамок жазосига ҳукм этилган таниқли ўзбек инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ва яна етти кишининг шикоят аризаларини кўриб чиқмоқда.

Қирғиз маҳкамаси Азимжон Асқаровни июн ойидаги зўравонликлар ва милиция ходимининг ўлимида айбдор, деб топган.

60 ёшли Азимжон Асқаров Жалол-Ободдаги зўравонликлар акс этган видеотасвирларни интернетда эълон қилиши ортидан 13 июн куни ҳибсга олинган.

Ҳимоячиси унинг тергов чоғида қийноққа солинганини айтган.

Қўшма Штатлар ва Оврўпо Иттифоқи Азимжон Асқаровга чиқарилган ҳукмдан ташвишда эканини билдирган.

Би-би-си Жалол-Обод вилоятининг Тошкўмир шаҳрида ўтган аппелцион маҳкама тафсилотини Азимжон Асқаровнинг ҳимоячиси Абдумуталлиб Абулҳакимовдан суради.