Тожикистон: 'диндорлар ноқонуний диний сабоқ берганлар'

Image caption Хатлон вилоят ички ишлар бошқармасига кўра, қатор туман ва шаҳарларида қонунга зид равишда диний сабоқ берилган

Хатлон вилоятида 20 дан ортиқ мулла устидан ӯз уйлари ҳамда масжидларда диний таълим бергани учун маъмурий иш очилиб маҳкамага оширилган.

Бу ҳақда хабар тарқатган вилоят ички ишлар бошқармаси мулозимлари диний сабоқлар норасмий тарзда ӯтказилганлигини урғулашган.

Аммо диний уламолар ва бир қатор ота-оналар расмий диний таълим даргоҳлари истовчиларнинг фақат кичик қисмининг эҳтиёжини қондиришини таъкидлашган.

Айни вақтда Тожикистонда дин йӯлида қатор босимлар кучая бораётганлиги урғуланган.

Хатлон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдураҳмон Бузмаковга кӯра, айбланувчилар минтақанинг турли ҳудудларида жами 189 нафар болага диний таълим беришган.

Уларга Тожикистон Жиноят кодексининг вояга етмаган боланинг тарбияси билан шуғулланишни бажармаслик айбини қӯллаш учун маъмурий иш очилган.

Мулозимга кӯра, муллалар Қабодиён, Шаҳритуз, Қумсангир, Ёвон, Панж, Вахш туманлари ҳамда Қўрғонтепа ва Норак шаҳарларида ӯз уйлари, шунингдек, масжидларда расман қайд этилмаган ҳолда фаолият юритишган.

Жаноб Бузмаков болаларга диний таълим фақат диний қӯмита низоми асосида ӯтилиши лозимлигини таъкидлайди.

Image caption Мамлакатда Ислом дини таъсири кучайган

Бир қатор кузатувчилар эса Тожикистон умумтаълим мактабларида йӯлга қўйилган диний таълим дарслари рисоладагидек бӯлганида, мактабларда араб тили ӯргатилганда ота-оналар болаларини хонадонларга ўқитишга бериши камайиши мумкин, деб ҳисоблашади.

Мулозимлар расман қайд этилмаган ӯқувлар мажбурий умумтаълим мактабларидаги давомат ва ӯзлаштиришга салбий таъсир этиши ҳақида алоҳида тӯхталадилар.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раҳбарияти вакили Ҳикматулло Сайфуллозода айтишича, ҳар бир мусулмон ӯз фарзандига дин ҳақида тушунча бериши фарз бӯлгани каби ундан илтимос қилган қӯни-қӯшни, қишлоқдошлари болаларига ҳам шундай билим бериши лозим.

"Таълим бераётганлар қӯлга олинибдими, демак улар яширинча эмас, ошкор яъни расман фаолият юритишган", деб урғулайди Ҳикматулло Сайфуллозода.

- Диний таълимга эҳтиёжи бӯлган ҳаммага расмий мадрасаларда таълим беролмаймиз. Бу имконсиз. Жамиятнинг бу воқелигини ижтимоий эҳтиёж нуқтаи назаридан расмий қилиш керак. Ҳукумат шундай қилолмас экан, ҳар бир туманда ӯзининг расмий мадрасасини очсин, - дейди жаноб Сайфуллозода.

Мустақил кузатувчилар Тожикистонда Ислом дини таъсири кучайиб бораётганлигини урғулашади ва турли босимлар радикал Исломга йӯл очади деб ҳисоблашади.