Қирғизистонда сиёсий беқарорлик қишлоқ хўжалигига ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Image caption Мутахассиларга кўра, Қирҳизистондаги беқарорликлар туфайли бу йил кўплаб ҳосилдор ерларга уруғ қадалмаган.

Қирғизистонлик мтухассиларга кўра, мамлакатда апрел ва июн ойларида рўй берган ҳодисалар туфайли қишлоқ хўжалигига ҳам катта зарар етказилган.

Шимолий Чуй вилоятида аксар хўжаликларда апрел ва июнь воқеаларидан олдин мамлакат жанубидан келган ижарачи деҳконлар кўп эди.

Апрел ойидаги давлат тўнтаришидан кейин уларнинг бир қисми келгуси беқарорликлардан хавотирда шошилинч равишда ўз қишлоқларига қайтиб кетишди.

Июн ойидаги миллатлараро нозолардан сўнг эса уларнинг деярли барчаси шимолий вилоятларни тарк этишган.

Image caption Қирғизистондаги ҳосилнинг чўғи бу йил икки баробар камроқ...

Оқибатда кўплаб экан майдонларига умуман ҳеч нима экилмай қолган. Шунинг учун бу йил йиғилажак ҳосил одатдагидан икки баробар камроқ бўлиши айтилмоқда.

Чуй вилоятининг Сретенка кишлоғилик Бувалий Коразова оиласи ерни ижарага оли, деҳқончилик билан шуғулланадилар. супурги етиштириш билан шуғулланувчи оилада атиги битта қўй ва битта сигир бор.

Деҳқончилик ортидан топган-тутганлари кундалик рўзғорга етмайди.

Қишлоқдаги далаларда ишлаётганларнинг аксари ё балоғатга етмаган ёшлар ё кексалар. Ўрта ёшдаги меҳнатга лаёқатли қишлоқ аҳолсининг аксари меҳнат муҳожирлигига юз тутган.

Сретенка қишлоғидаги Подшоҳ Заҳаддиновлар оиласи эса бу ерга 1990 йилларда Ўзбекистондан кўчиб келишган.

Уларнинг бу ерда шахсий ер мулкалри йўқ, фақатгина олти сотих ерни ижарага олиб сабзовот етиштириб, шунинг орқасидан кун кўрадилар.

Image caption Деҳқончилик Қирғизистон шимолидаги Чуй водийси аҳолиси учун кун кечиришнинг асосий йўлларидан бири.

Қирғизистон шимолида жанубдан кўра аҳоли сийракроқ бўлгани учун бир вақтлар оила бошига кўпроқ ер ажратиб бериш имкони бўлган.

Асановлар оиласи деҳқончилик учун ер етишмслиги туфайли Фарғона водийсини тарк этиб, Чуй вилоятига кўчиб келишган.

Бу йил эса мамлакатда рўй берган тало-тўплар туфайли шимолдаги хўжаликларнинг кўплаб ерларига уруғ қадалмади, оқибатда аввал юқори бўлган ишсизлик янада ошди.

Қишлоқликлардан бири Райҳоннинг айтишича, авал далада ҳосил йиғиш билан машғул одамлар эндиликда бировга хизматкор бўлиб ёлланиш каби унутилаёзган машғулот билан шуғулланишга мажбур бўлмоқдалар.