Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонга экстрадиция қилинган бошпана изловчи тақдири номаълум қолмоқда

Олма ота ҳибсхонасида сақланган бошпана изловчиларнинг яна бири - Хуршид Комиловнинг яқинлари уни қаердалигини аниқлаш сай-ҳаракатлари ҳозирга қадар натижа бермаганини айтганлар.

Олма ота Миллий хавфсизлик қўмитаси мулозимларидан бири, асли Қирғизистонлик Хуршид Комиловнинг ўтган ой бошида Ўзбекистонга экстрадиция қилинганини маълум қилганди.

27 ёшли бошпана изловчи яқинларига кўра, Хуршиднинг Ўзбекистонда нимада айбланаётгани номаълум.

Аксари ўзбекистонлик бўлган 28 нафар бошпана изловчи 9 июн куни Олма ота шаҳрида ўтказилган рейдда ҳибсга олинган эди.

Уларни турли ноқонуний диний оқимларга аъзолик ва жиноятлар содир этишда айблаб, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари давлатлараро қидирувга берганди.

Бироқ бошпана изловчилар ҳеч қандай диний оқимга мансуб эмасликларини айтишади.

Ҳибсда сақланаётган бошпана изловчиларнинг барчасига Олма ота миграция қўмитаси рад жавобини берган.

Уларни экстрадицион муддати ўтган ой тугаган эди.

Би-би-си Хуршид Комиловнинг опаси Умида Комилова билан суҳбатлашди.