Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Москвада инсон ҳуқуқлари фаоли Баҳром Ҳамроев калтакланган

Image caption Баҳром Ҳамроев ўзининг Федерал Хавфсизлик Хизмати томонидан калтакланганини даъво қилмоқда

Кеча Москвада "Мемориал" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказининг фаоли Баҳром Ҳамроев калтакланган.

Асли ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли уни калтаклаган шахс Федерал Хавфсизлик Хизмати ходими эканини даъво қилган.

Баҳром Ҳамроев калтак зарбидан бир муддат ҳушини йўқотган ва ўзига келгач, "Тез ёрдам" машинасида шифохонага олиб кетилган.

Шифокорлар инсон ҳуқуқлари фаолининг лат егани ва мияси чайқалганига оид хулосага келишган. Аммо у касалхонага ётишдан бош тортган.

"Мемориал" ташкилоти ходимининг калтакланишига ўз фаолиятлари сабаб бўлгани эҳтимолини ҳам айтмоқда.

Ташкилотга кўра, сўнгги ойларда Москвада "исломий экстремизмда" айбланган шахсларга қарши махсус амалиётлар чоғида инсон ҳақларининг қўпол равишда бузилаётганига кенг жамоатчилик ва ахборот воситаларининг эътиборини тортиб келаётган бўлишган.

Жабрдийданинг айтиши бўйича, ўзининг калтакланиши юзасидан жиноий иш ҳам очилган.

Кеча юз берган ҳодиса ортидан "Мемориал" ташкилоти Россия Ички ишлар вазирлиги, Федерал Хавфсизлик Хизмати ва Бош прокуратурани зудлик билан тергов ўтказишга чақирганди.

Баҳром Ҳамроевнинг фаолияти асосан Марказий осиëлик меҳнат муҳожирлари муаммоларини ёритиш билан боғлиқ.

Биз инсон ҳуқуқлари фаолининг ўзига боғландик ва ҳодиса тафсилотларини сўрадик.