Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қирғизистонда июн ойидаги низолар билан алоқадорликда яна 6 ўзбек ҳукм этилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги маҳкама 6 нафар ўзбекни июн ойидаги миллий низолар чоғида бир қирғиз оиласини ўлдиришда айбдор деб топиб, уларни турли хил қамоқ жазоларига ҳукм этган.

Маҳкама ҳукмида айтилишича, Ўшнинг Шаҳидтепа мавзесидаги бир қирғиз аёли ва унинг 10 яшар ўғли ўзбеклар томонидан ўлдирилган, аёлнинг 15 яшар қизи жинсий зўрланган.

Айбланганлар орасидан бир аёлга 15 йиллик қамоқ жазоси белгиланган.

Ҳимоячиларга кўра эса, қамоқ жазоларига ҳукм этилган 6 инсоннинг қотилликка алоқаси бўлмаган.

Қирғиз масъуллари июн ойидаги зўравонликлар юзасидан 4 мингдан ортиқ жиноий иш очишган ва маҳкама жараёнлари август ойидан буён давом этиб келади.

Ўш ва Жалолободдаги хунрезликлар гувоҳлари қирғиз армиясининг қуролли оломон томонида ўзбекларни ўққа тутгани, ҳарбий кийимдагиларнинг қизларни зўрлаш, уйларга ўт қўйиш ва талончиликларда иштирок этганини даъво қилишади.

Июн ойидаги миллий низолар чоғида, шунингдек, юзлаб кишилар қурбон бўлиб, минглаб инсонлар тан жароҳати олганликлари айтилади.

Қонли тўқнашувлардан яна қарийб ярим миллион киши жабр кўрган: 400.000 га яқини доимий турар-жойларини ташлаб чиқишган, ўн минглаб бошпанасизлар эса, қўшни Ўзбекистонга ҳам қочиб ўтишганди.

Ҳимоячилардан бири Би-би-сига қуйидагиларни айтиб берди.