Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўшда бедарак йўқолган келин 'ўғирлаб кетилган' бўлган

9 декабрда Ўшдаги уйи олдидан бедарак йўқолиб, якшанба куни Аравон туманида топилган 16 ёшли Ирода Зулунова ўзининг номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганини айтган.

Яқинларига кўра, ҳозирда Аравондаги шифохонада даволанаётган Ирода икки эркак ва бир аёл томонидан номаълум жойда ушлаб турилгани ва дўппосланганини айтган.

Шифокорлар унинг заҳарланганини айтишган ва номусига тажовуз қилинган ёки қилинмаганини аниқлаш учун тиббий экспертиза ўтказишни буюрганлар.

Бу июн ойидаги зўравонликлардан буён Ўшда билинган тўртинчи ёш жувонларни ўғирлаш ҳолатидир.

Аввалги ҳодисаларда аёлларнинг зўрлангани ҳақида хабарлар олинган.

Ироданинг қайнонаси Ҳилолахон Тошмаматованинг Би-би-сига айтишича, ҳушсиз аҳволда ушлаб турилган келини ҳақиқатда неча кун бедарак кетгани ва ўзига нима бўлганини билмайди.