Тожикистон шимолида бир неча 'эҳтимолий террорчи' қўлга олинди

тожик чегарачиси

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот мулозимлари Шимолий Тожикистонда бир қатор террорчилик амалларини содир этишга уринишда гумон этилган бир неча кишини қӯлга олган.

Бу борада Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик хизматининг Суғд вилояти бошқармаси тарқатган махсус хабарда маълум этилган.

Хабарда айтилишича тергов манфаатларига кӯра қўлга олинганлар шахси ошкор этилмаётир.

Жорий йил 21 январда, кечки тӯққизга яқин Хӯжандда, Суғд вилояти миллий хавф-сизлик бошқармаси биноси олдида давлат рақами бӯлмаган "Фолскваген-Пассат" русумли автомашинаси турганлиги аниқланган эди.

Ўша куни ва эртаси тонгда эса Суғд вилояти ички ишлар бошқармаси ва Истаравшан шаҳар ички ишлар бўлими ёнида яна иккита шубҳали машина топилган.

Портлатгич моддалар солинган "Опел" русумли бу икки машинанинг биридан 54 килограмм, иккинчисидан 48 кило аммонит топилган.

Ҳар икки машинада ҳам 200 грамм-ли тротил моддаси, биттадан детонатор, соат механизми ва уяли телефон бӯлган.

Портлатгич моддалар зарарсизлантирилган.

"Фолксваген" машинаси эшикларини очиш қийинчилик туғдиргач, аввалига у эҳтиёт чоралари юзасидан Сирдарёнинг одамлардан олис ерига чўктирилган.

Машина сув тагидан тортиб олингач, ундан 69 кило аммонит, олдинги машиналардаги каби 200 граммли тротил моддаси, детонатор ва уяли телефон топилган.

Ўша кеча портловчи моддалар ўрнатилган ашиналар аниқланган кўчаларга яқин аҳоли зудлик билан кўчирилган.

Уяли қўл телефонлари ўчириб қўйилган.

Ҳозирда Суғд вилояти миллий хавфсизлик хизмати томонидан террорчилик амаллари содир этишга уриниш юзасидан жиноий иш қӯзғалган.

Вилоят прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бораётир.

Хӯжанд ва вилоятнинг бошқа шаҳарларида хавфсизликни таъминлаш чоралари кучайтирилган. Ҳукумат бинолари олдида машиналарни тӯхтатиш таъқиқланган.

Кузатув камералари ўрнатила бошланган.

Ӯтган йил сентябрида Хўжанд шаҳрида худкушлик ҳужуми оқибатида кучли портлаш содир этилганди.

Суғд вилояти ички ишлар бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бӯлими ҳовлисида тонгги саккизга яқин юз берган бу портлаш натижасида худкуш ҳужумчидан ташқари 3 нафар милисия мулозими ҳалок бўлганди, 27 нафар милисия ходими яраланганди.

Суғд вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотларига биноан Хӯжанддаги порт-лашдан сӯнг 50 нафар киши қӯлга олинган.

Ӯзбекистон Исломий ҳаракатига мансуб кӯрилаётган бу кишиларнинг 40 нафарга яқини Истаравшан шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқлардан эканлиги билдирилган.

Айни бир пайтда оддий одамлар орасида қӯлга олишлар давомида айбсиз инсонлар ҳам жабрланиб қолишидан хавотирликлар ҳам йӯқ эмас.

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара чизиғида назорат кучайтирилган.