Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ЎзТВ журналистларининг даъвоси бўйича маҳкама иши бошланди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайҳонтохур туман суди "Ёшлар" телеканалининг собиқ мухбирлари Малоҳат Эшонқулова ҳамда Саодат Омоноваларнинг ноқонуний ишдан бўшатилганлик ҳақидаги даъволарини кўриб чиқмоқда.

Икки журналист давлат телевидениесидаги цензура, маҳаллийчилик ва коррупциядан шикоят қилишлари ортидан ўтган йилнинг декабрида ишдан бўшатилганди.

6 декабр куни Тошкентдаги ҳукумат уйи қаршисида намойиш ўтказган журналистлар телевидение раиси Алишер Ҳўжаев ҳамда "Ёшлар" телеканали раҳбари Ҳайрулло Нуриддинов, шунингдек, Бош вазир ўринбосари Абдулла Ориповнинг истеъфосини талаб қилишган.

Телевидение раҳбарияти журналистларнинг даъволарини рад этган ва улар сабабсиз ишга келмаганлари учун ишдан бўшатилганликларини айтган.

Малоҳат Эшонқулова сешанба кунги маҳкама жараёни тафсилотлари ҳақида Би-би-сига гапириб берган.