Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Москвада Тожикистон фуқароси 'Ҳизбу таҳрир'га аъзолик гумони билан ҳибсга олинган

Москвада Тожикистон фуқароси 35 ёшли Умидахон Сиддиқова "Ҳизбу таҳрир" гуруҳига алоқадорликда гумон этилиб, ҳибсга олинган.

Яқинларига кўра, аёлнинг уч нафар балоғатга етмаган фарзанди мажбуран болалар уйига жойлаштирилган.

Ўтган йилнинг декабр ойида Умидахоннинг турмуш ўртоғи Фаррух Сиддиқов "Ҳизбут таҳрир" оқимига аъзоликда гумон қилиниб, Москвада ҳибсга олинганди.

Россия ҳуқуқ-тартибот органлари уч фарзандли онани ҳибсга олингани борасида ҳозирча бирор маълумот бермаган.

Россияда "Ҳизбу таҳрир" ташкилоти фаолияти 2003 йилда таъқиқлаганди. Ўшандан бери айни ташкилотга аъзоликда гумон қилинган қатор одамлар ҳибс қилинган.

Фаррух Сиддиқовнинг Москвага етиб келган онаси Гавҳар опага кўра, келини Умида Сиддиқова 19 май куни ишга кетаётган маҳал ушлаб кетилган.

"Ишдан соат 7да келар эди. Келмади. Биз болалар билан кутиб турдик. Соат 9 бўлгандан кейин ёру дўстларга телефон қилдик...Улар ишхонага бориб кўрса, йўқ экан. Эртасига адвокатга телефон қилдик. Адвокат унинг ушлаб кетилганини аниқлади. Нима сабаб билан, билмаймиз", дейди у.

70 ёшли онахоннинг айтишича, Умида Сиддиқованинг уч фарзанди ҳозир болалар уйида қолмоқда.

"Ман бувисиман, онаси чиққанига қадар ўзим қарайман, десам ҳам олиб кетишди. Телефон қилиб айтишди, уларни болалар уйига олиб кетишибди", дейди Гавҳар опа.