Сўнгги янгиланиш 9 июн 2011 - 10:30 GMT

Июн қирғинидан кейинги бугунги Ўш манзаралари

Томоша қилинг:

  • Ўтган йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган қонли миллий низолар чоғида минглаб уй-жой ва биноларнинг вайрон бўлгани айтилади. Жадал олиб борилаётган қайта тиклаш ишларига қарамай, ўша кунлардан қолган вайроналар ҳамон кўзга ташланади
  • Қонли зўравонликлар оқибатида бошпанасиз қолган кўплаб оилалар халқаро ташкилотларнинг кўмаги билан ҳануз ўз уй-жойларини тиклаш билан бандлар
  • Июн воқеаларидан энг кучли жабр кўрган Ўш шаҳрида жабрдийдаларнинг аксарияти қишни халқаро ташкилотлар томонидан қуриб берилган икки, уч хонали вақтинчалик уйларда чиқаришди
  • Халқаро ташкилотлар уйлари вайронага айланган ўшликлар учун доимий уйлар қуришга киришишганини айтишаркан, уларга кутишдан бошқа чора йўқдек...
  • Қурилган янги уйларга кўчиб кирганларнинг эса, жиҳозлари йўқ. Июн воқеалари чоғида кўплаб ўшликларнинг мол-мулклари таланган ва ёки уларга ўт қўйилган
  • Миллий низолар сабаб, кўплаб тижоратлар ҳам вайрон этилгани айтилади. Шарқ қишлоғида яшовчи Шарипахон аянинг оила аъзоларидан ярмиси тирикчилик ўтказиш илинжида Россияга иш излаб кетишган
  • Сулаймон тоғи этакларида жойлашган сўлим Ўш шаҳридаги ҳаёт бугун аста-секинлик билан ўз изига тушаётгандек кўринади
  • Июн воқеалари ортидан хавфсизлик билан боғлиқ вазият танглигича қолаётган Қирғизистон жанубига шу кунларда катта сондаги хавфсизлик кучлари сафарбар этилишган
  • Қирғизистонлик масъуллар ўтган йилги қонли ҳодисаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишларини айтишмоқда

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.