Сўнгги янгиланиш 12 июн 2011 - 11:14 GMT

Тутқунликда сақланаётган Азимжон Асқаров тасвирга туширган видео

Роппа-роса бир йил илгари шу кунларда Ўш шаҳри ва атрофидаги қонли ҳодисаларни хавотир билан кузатиб турган жалолободликлар қуролланган оломон ўзларига қандай яқинлашаётганининг гувоҳи бўлдилар.

Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманилик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаров қонли ҳодисаларни аудио, видео ва фотоҳужжатлаштиришга муваффақ бўлган эди.

Аммо орадан бир неча кун ўтиб, Азимжон Асқаров ҳибсга олинди, унинг қўлидаги аксар материаллари тортиб олинди.

Аммо Азимжон Асқаров муҳрлаган ушбу видеотасвир инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари кўмагида жаҳон оммавий ахборот воситаларида тарқатилди, Бозорқўрғонда қандай воқеалар юз бергани ҳақида кўпчиликда аниқ тасаввур пайдо бўлди.

Азимжон Асқаров ва яна етти инсонни Қирғиз маҳкамаси 2010 йил сентябрида Бозорқўрғонда милиция ходимини ўлдиришда айбдор деб топиб бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этди.

"Амнести Интернэшнл", "Ҳюман Райтс Уотч" ва қатор халқаро ташкилотлар Азимжон Асқаров устидан маҳкамани сохта айбловларга ҳамда сиёсий сабабаларга асосланган дея кескин танқид этдилар ва жаноб Асқаровнинг зудлик билан озод этилишига чақирдилар.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.