Сўнгги янгиланиш 24 июн 2011 - 11:29 GMT

Тожикистонлик зиёлийлар Ўринбой Усмоннинг ҳибсга олиниши ҳақида...

Суғд вилояти бўйича Би-би-си мухбири Ўринбой Усмонов 13 июн куни Тожикистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир фирқасига алоқадорликда гумон қилиниб, хавфсизлик ходимлари томонидан ҳибсга олинган эди.

Ўринбой Усмоннинг ҳибсга олиниши Тожикистонда унинг саломатлиги ва тақдири, шунингдек матбуот эркинлиги юзасидан хавотирларни кучайтирган.

Тожикистондаги АҚШ ва Британия элчихоналари, Оврўпо Иттифоқи, Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва яна қатор нуфузли ташкилотлар Ўринбой Усмонни озод этишга чақирганлар.

Бироқ кузатувчилар Тожикистонда сўз эркинлиги минтақадаги бошқа мамлакатларга нисбатан яхшироқ эканини айтишади.

Би-би-си Форс Хизматининг Тожикистондаги мухбири Шамсия Қосим бир гуруҳ маҳаллий зиёлийлардан юз берган ҳодисага муносабатларини сўраган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.