Чегара билмас мухбирлар: Энди Ўринбой Усмонни шартли озодликка чиқаришга ҳеч нарса монеълик қилмайди

Қароргоҳи Парижда жойлашган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига кўра, Би-би-си мухбири Ўринбой Усмон устидан тергов якунланганидан кейин уни шартли озодликка чиқарилишига ҳеч нарса тўсиқ бўлолмайди.

"Бир ой ҳибсда ушлаб турилганидан кейин Би-би-си мухбири тезлик билан озод этилиши шарт", деб номланади халқаро ташкилот баёноти.

"Бош прокурор Шерхон Салимзода кеча тергов якунланганини эълон қилди ва иш Суғд вилоят прокуратураси идорасига ўтказилганини маълум қилди. Жиноий иш хулосалари Президент Имомали Раҳмонга юборилганидан шундай хулоса қилиш мумкинки, журналистлар ва халқаро ҳамжамиятнинг барча мурожаатлари инобатга олинган", дейилади "Чегара билмас мухбирлар" баёнотида.

"Тергов тугалланган экан, энди ҳеч нарса журналистни озодликка чиқаришга монъелик қилолмайди. Бу нарса зудлик билан амалга оширилиши керак. Адлия тизимига бўлган ишонч қайта тикланади, қачонки агар Усмонов ҳибсга олинганидан буён юз берган қонун бузилишлари ҳам жиддий тергов этилса", дейди журналистларни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти. "Чегара билмас мухбирлар" Ўринбой Усмоновни зудлик билан озод қилиш чақириғини яна бир бор такрорлайди.

Чегара билмас мухбирлар" бундан олдин Ўринбой Усмонни зудлик билан ва шартсиз озод этиш чақириғи билан чиққанди.

Ташкилот баёнотида айтилишича, ноқонуний ташкилотга аъзолик айбининг олиб ташлангани Ўринбой Усмонга нисбатан айбларнинг қанчалик омонатлигини кўрсатади, Тожик расмийлари юзларини сақлаб қолишга уринмоқда. Унга нисбатан янги айблов асоссиз ва матбуот қонунларининг жиддий бузилиши", деган "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилоти ўзининг баёнотида.