Ўзбекистондан чиқариб юборилган собиқ журналист ортга қайтиши учун ёрдам сўрамоқда

Ҳомид Отахонов Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Ҳомид Отахонов Ўзбекистонда ҳеч қандай ноқонуний амалларга қўл урмаганини айтади

Бухоро вилояти маҳкамаси ҳукми билан Ўзбекистондан чиқариб юборилган тожик журналисти Ҳомид Отахонов халқаро ташкилотлар ва Тожикистондаги журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя этувчи идорадан Ўзбекистонга қайтишига ёрдам беришни сўраган.

Жаноб Отахонов Ўзбекистонда 2003 йилдан бери рафиқаси билан бирга яшаб келган.

Аммо, ўтган ой охирларида "тожиклар ва ўзбеклар орасида низо қўзғаш" айблови билан Ўзбекистондан чиқариб юборилган.

Журналистнинг ўзига кўра, қарор Бухоро аҳолисидан икки кишининг ўзбек хавфсизлик хизматларига мурожаати асосида олинган.

70 ёшли собиқ журналист

Ҳомид Отахоновнинг айтишича, у Ўзбекистонда яшаган пайтлари ҳеч қачон бу мамлакат қонунларига хилоф амаларга қўл урмаган. Шунинг учун, ўзининг Ўзбекистонда чиқариб юборилишини халқаро қонунларга зид дея ҳисоблайди.

Ҳомид Отахоновнинг таъкидлашича, Бухорода унинг хорижий мамлакат фуқароси сифатидаги халқаро меъёрлар асосидаги ҳуқуқлари ҳимоя қилишини лозим эди.

Аммо, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари уни сохта айблов билан оиласи билан хайрлашишга ҳам имкон бермай, Тожикистонга чиқариб юборган.

-Айни дамда, мен ва менинг оиламни Ўзбекистон органлари устидан шахсий шикоятлар бўлиб, бунинг Тожикистон ва Ўзбекистон муносабатларига бирон бир алоқаси йўқ. Мен ушбу ҳодиса давлатлараро муносабатларга путур етказишига тарафдор эмасман, - дейди жаноб Отахонов.

Аммо, Ўзбекистон қонунларига биноан мамлакатдан чиқиб кетиш учун 5 кун берилиши кераклиги айтилади.

Тожикистондаги мустақил омавий ахборот воситалари уюшмаси раиси Нуриддин Қаршибоев ҳам Ҳомид Отахонов етмиш ёшли кекса шахс экани, охирги ўн йил давомида журналистика соҳасида фаолият қилмаганини таъкидлади.

-Прокуратура икки кишининг баёноти асосида жаноб Отахоновни тожиклар ва ўзбеклар орасида миллий низо қўзғатиш айлови билан Ўзбекистондан чиқариб юборган. Аммо, у Тожикистон ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилмаган. Қандай шароитда ва қайси нашрияларда у миллий низо қўзғатиш борасида мақола ёзиши мумкин, - деб айтди жаноб Қаршибоев.

'Беморга қарашга ҳеч ким қолмаган'

Ҳомид Отахоновга кўра, унинг Ўзбекистондан чиқариб юборилиши ортидан саратон касалига чалинган рафиқаси аҳволи ёмонлашган.

Уларнинг биргина қизлари оиласи билан Туркияда яшайди. Шу боис ҳам, бемор хотинига қараш учун ҳеч ким йўқ.

У мазкур вазиятни чигаллаштирмаслик учун баёнот бериш ё бошқа амалларга қўл уришдан воз кечиб кетганлигини айтади.

Собиқ Совет Иттифоқи даврида Ҳомид Отахонов Душанбе шаҳридаги "Известия" газетасида ишлаган. 1993 йил Тожикистонда ички урушии бошланиши кетидан Душанбени тарк этиб, Масква шаҳрида яшаган.

Турмуш ўртоғининг хасталиги сабабли жаноб Отахонов Масквадан Бухоро шаҳрига кўчган. Ва ўтган саккиз йил асносида рафиқасига қараб келган.

У ушбу муаммо тезда ҳал бўлишига ва турмуш ўртоғи олдига кайтиб боришига умид қилишини айтди.