Қирғизистондаги Манас базасида 11 сентябр қурбонлари хотирланди

Қирғизистондаги АҚШ кучлари фойдаланаётган Манас ҳаво базасидаги тадбирда Президент Роза Ўтинбоева иштирок этган.

Расмий номи Манас халқаро транзит маркази бўлган бу базада АҚШдаги 11 сентябр ҳужумлари хотирасига маросим ўтказилган.

"Манас аэропортида халқаро транзит марказининг жойлаштирилиши халқаро ҳамжамиятнинг терроризмга қарши курашига Қирғизистон қўшган муҳим ҳиссадир," деди Ўтинбоева хоним.

У, шунингдек, ҳеч қайси мамлакат якка ҳолда диний экстремизм ва терроризмга қарши ўз хавфсизлигини кафолатлай олмаслигини айтди.

Ўзбекистонда 11 сентябр воқеалари расман хотирланаётгани йўқ.

Ўзбек матбуоти 2001 йилдаги ҳужумлар ҳақида орадан бир кун ўтиб хабар берган эди.