'Озодлик' радиоси мухбири устидан жиноий иш унинг овозини ўчириш мақсадида очилган'

Фото муаллифлик ҳуқуқи azathabar.com

Ҳибсга олинган "Озод Оврўпо/"Озодлик" радиосининг мухбири Довлетмурат Ёзгулиев қариндошлари ишонишларича, жиноий иш Туркманистон расмийлари томонидан журналистнинг профессионал фаолиятидан қайтариш мақсадида қўзғатилган.

"Озодлик" радиоси Туркман хизматининг 43 ёшли мухбири Довлетмурат Ёзгулиев 27 сентябр куни ўзи истиқомат қиладиган Ахал вилоятида ҳибсга олинган.

Унга расман қариндошларидан бирини ўз-ўзини ўлдиришгача олиб бориш, деган айблов қўйилган.

Лекин унинг яқинларига кўра, ўзларида "ушбу иш сиёсий сабабларга асосланганини тасдиқловчи муҳим ҳужжатлар бор".

"Озодлик" радиоси журналисти Ёвшан Аннагурбаннинг айтишича, ўзининг ҳибсга олинишидан олдин Довлетмурат Ёзгулиев Прагадаги ҳамкасбларига электрон мактуб йўллаган, бу мактубда Туркман расмийлари томонидан ўзига босимлар бўлаётгани ҳақида маълум қилган.

Ҳамкасбларига кўра, Довлетмурат Ёзгулиев шу йил ёзида Туркманистон пойтахти Ободон шаҳарчасида рўй берган қурол-яроғ омборидаги портлаш ҳақида биринчи бўлиб ахборот тарқатган мухбирлардан бўлган, шундан кейин Туркман махсус хизматларининг унга нисбатан босимлари кучайган.

"Озодлик" мухбири полицияга чақирилган ва портлашларни ёритиш ҳаракатларининг "оқибати ёмон бўлиши мумкинлигидан" огоҳлантирилган.

"Озод Оврўпо/"Озодлик" Президенти Стив Корнга кўра, Туркман расмийлари Довлетмурат Ёзгулиевнинг шу йил ёзда Ободон портлашларини ёритганидан норози эканликларини яширмаганлар ва "ушбу айбловлар ёлғон, улардан кўзланган мақсад журналист овозини ўчиришдир.

"Озод Оврўпо/"Озодлик" радиосининг пойтахт Ашгабатга яқин "Ёшлик" шаҳарчасида ҳибсда сақланаётгани, унинг устидан маҳкаманинг 4 октябрда бошланиши эълон қилинган.

Мухбирларга кўра, Довлетмурат Ёзгулиев устидан маҳкама бўлиб ўтмаган.

Довлетмурат Ёзгулиев "Озод Оврўпо"/"Озодлик" радиоси мухбири сифатида 2007 йилдан буён фаолият юритган.