Олма отада Президент Нурсултон Назарбоевнинг ёдгорлиги очилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Олма ота шаҳридаги Назарбоев истироҳат боғида Элбоши Назарбоевнинг ёдгорлиги очилган.

Ташаббускорларнинг маблағи эвазига қад ростлагани атилаётган мажмуа "Қозоғистон" дея аталади. Унинг марказидан Элбошининг ўтирган ҳолдаги ҳайкали қад ростлаган.

Кузатувчилар Назароевнинг номини улуғлаш Қозоғистонда илк бор кузатилмаётганини айтади. Бу вақтгача пойтахт Остонадаги ёдгорлик мажмуасидан Назарбоевнинг нақши акс эттирилган. Унинг номида дунёдаги энг қиммат олийгоҳ очилган.

Олма ота шаҳридаги энг йирик боғларнинг бири шаҳар билан тоғнинг ўртасидаги сўлим бир гўшада жойлашган. Бу боққа пойтахт Остонада бўлгани каби Назарбоев боғи дея ном берилган.

Бир гуруҳ ташаббускорлар энди боғнинг марказида номи берилган шахснинг ҳайкалини ўрнатишни лозим дея топишди.

"Қозоғистон" ёдгорлиги қанотларини ёйиб турган бургут тимсолида қурилган. Қанотнинг бир томонида Олма ота шаҳрининг диққатга сазовор жойлари акс этган бўлса, иккинчи томонда Остона шаҳри тасвирланган. Қанотларнинг ўртасида Элбоши Назарбоевнинг виқор билан ўтирган ёдгорлиги қад ростлаган. Юқорига Назарбоевнинг сўзлари зарҳал ҳарфлар билан битилган.

Шаҳар Қурилиш Иттифоқи, Республика Архитекторлар Иттифоқи ва Рассомлар Иттифоқи октябр ойининг охирида Президент номига мустақилликнинг 20 йиллигига бағишлаб "Қозоғистон" ёдгорлик мажмуасини қуриш ташаббуси билан чиқанди. Орадан 16 кун ўтиб ушбу мажмуа тантанали равишда очилди.

Очилиш маросимига Назарбоевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ташриф буюрди, шаҳар ҳокими нутқ сўзлади.

Қозоғистонликлар Назарбоев шахсини улуғлашга турли муносабатда бўлишмоқда.

"Албатта, президент мамлакат учун кўп нарса қилди, аммо бу нарса қандайдир сермулозаматликка ўхшайди", - дейди олма оталик Игор.

Андрей Бу шунчаки шахсга сиғинишга ўхшайди, деса, Сергей Назарбоевга тирик вақтида эмас, ўлимидан кейин ёдгорлик қўйиш керак, дейди.

- Нима учун одамни ўлимидан кейин шарафлашимиз керак, уни тирик вақти улуғлайлик. Бизда қанчадан қанча таниқли одамларни ўлимидан кейин ёдгорлик қўйганмиз. Менимча ҳайкал қўйишгани яхши, - дейди ўрта ёшлардаги аёл.

Мустақил журналист ва сиёсатшунос Сергей Дуванов Қозоғистонда Назарбоев шахсини улуғлаш мувафаққиятли равишда шаклланаётганини айтади. Бу нарсада Назарбоев билан бирга фуқароларнинг ҳам ҳиссами бор дейди у.

Бунгача Назарбоевга мамлакат ташқариси Туркиянинг Анқара шаҳрида ёдгорлик ўрнатилган бўлса, Молдоводаги туркий элат бўлмиш гагаузлар ҳам бошқа турк раҳбарлари қатори Назарбоевнинг ҳам ёдгорлигини ўрнатишни маълум қилган.

"Сиёсатчи ва жамоат фаоли оламдан ўтганидан сўнг аниқланади. Ҳаёт даврида қурилган ушбу ёдгорликлар совун кўпигига ўхшайди. Уларни сотиб олиш ва ташкиллаштириш мумкин. Шахсга сиғиниш бор жойда бундай ҳайкаллар мамлакат бўйлаб минглаб ўрнатилиши мумкин. Кетгандан кейин кўрамиз", - дейди Сергей Дуванов.

Бунгача Остона шаҳридаги "Қозоқ эли" ёдгорлик мажмуасида ҳам Назарбоевнинг акси нақшланган. Унинг номида дунёдаги энг қиммат университет ҳам пойтахтда очилган ва бир неча истироҳат боғи мамлакат биринчи президенти шарафига аталган.