Қозоғистон жанубида портлаш юз берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қозоғистон расмийларига кўра, мамлакат жанубида жойлашган Тараз шаҳрида юз берган отишма ва портлаш натижасида 7 нафар киши нобуд бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигига кўра, номаълум қуролли шахс қурол-яроғ сотиладиган дўконга ҳужум қилган ва то ўзини портлатгунга қадар унинг изидан тушган 3 полиция зобитини ўлдирган.

Шаҳар марказида юз берган портлашда бирдан ортиқ одам иштирок этганми йўқлиги ҳозир қоронғу қолмоқда.

Маҳаллий хабарларда қурол-яроғ дўконига қилинган ҳужум пайти қўлга киритилган қуроллардан полиция идорасини нишонга олишда фойдаланилган.

Айтилишича, полиция қуролли шахсни қўлга олишга уринган, бироқ у портловчи воситани ишга солиб, ўзи ва полиция зобитларидан бирини ҳалок этган.

Қозоғистон учун портлашлар ноодатий ҳол, аммо жорий йил бошларида бир неча бомба ҳужумлари амалга оширилганди.

Аввал таниқли бўлмаган Исломий жангари гуруҳларидан бири ўтган октябр ойида Атираудаги портлашлар масъулиятини зиммасига олиб чиққан.

31-октябр куни Атирау шаҳрида иккита портлаш рўй берган ва унда худкушлик ҳужумини содир этган бир шахс ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Қозоғистон Бош прокуратураси ҳам мамлакат ғарбида содир этилган портлашларга алоқадор шахслар қўлга олганини билдирган ва ҳукумат органларига интернет орқали таҳдид қилган Жунд ал-Хилафа гуруҳи аъзолари қозоғистонликлар эканлигини маълум қилган.

Жорий йилга қадар нефтга бой Қозоғистон Марказий Осиёдаги бошқа айрим қўшниларидан фарқли жангарилик фаолиятларини бошидан кечирмаганди.