Евро муаммоларга юз тутаётган бир пайтда Овросиё ягона пул бирлиги ишлайдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Овросиё ягона пул бирлигини киритиш таклифи не қадар реал деган саволга ҳозирча аниқ бир жавоб йўқ...

Оврўпо Иттифоқига аъзо давлатлар молиявий муаммоларга юз тутиб, евро келажаги борасида саволлар пайдо бўлаётган экан, Россия, Беларус ва Қозоғистоннинг Овросиё Иттифоқини тузиш режаси ҳақида тобора кўп гапирилмоқда.

Иттифоқнинг иқтисодий комиссияси раҳбари, Россия савдо ва саноат вазири Виктор Христенко келгуси уч йил ичида Иттифоқ доирасида ҳатто ягона пул бирлиги ҳам табдиқ қилиниши мумкинлигини билдирган.

Хўш бу Иттифоқ ғояси нақадар реал ва унинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

Би-би-си бу ҳақда ўзбекистонлик тадбиркор ва иқтисодий таҳлилчи Анвар Ҳусаинов билан суҳбатлашди.

Анвар Ҳусаиновнинг айтишича, Овросиё Иттифоқининг ташкил этилиши ғояси билан чиққан раҳбарлар МДҲнинг бошқа аъзоларини ҳам Иттифоққа жалб этиш йўлида кўпроқ ҳаракат олиб борсалар мақсадга мувофиқроқ бўларди.

Чунки, Украина ва ЎЗбекистон каби йирик потенциалга эга бўлган давлатларнинг бу Иттифоққа кирмаганлиги унинг заифлиги белгисидир, дейди шарҳловчи.

Анвар Ҳусаиновга кўра, Ўзбекистон бу каби Иттифоқларга киришни ўзининг сиёсий ва иқтисодий эркинлигини чеклаб қўйиши мумкин, дея кўради.

Бошқа томондан Иттифоқ ташаббускорлари Ўзбекистон раҳбариятига тўғридан-тўғри таклиф ёда мурожаатлар билан чиқишмаган.

Лекин шарҳловчига кўра, агарда Ўзбекистон каби давлатлар ҳисобига Иттифоқни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилса, бу ижобий ҳолат бўларди.

Масалан, демографик жараёнлар суръати анчайин тез бўлган Ўзбекистон каби давлат учун иш билан таъминлаш ва бошқа давлатлар ҳудудларида бизнес юритиш имконлари соҳасида бу каби Иттифоқлар таркибида бўлиш ёрдам бериши мумкин.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди