Жанаўзенни қайта қуриш учун 13,5 миллион доллар керак бўлади

Жанаўзендаги тартибсизиклар Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Жанаўзендаги тартибсизиклар чоғида 46 бино ёқиб юборилгани айтилади

Қозоғистон Бош вазирининг муовини Умирзақ Шукеевнинг маълум қилишича, Жанаўзен шаҳрини қайта тиклаш учун деярли 2 миллиард қозоқ тенгеси керак бўлади.

Бу 13,5 миллион АҚШ доллари деганидир.

Қозоғистон ғарбидаги Манғистау вилоятида ўтган кунларда юз берган тартибсизликларда камида 15 инсон ҳалок бўлди.

Жанаўзен шаҳрида 16-декабрда полиция ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда 14 кишининг ўлгани хабар қилинади.

Яна бир одам Жанаўзенга яқин Шепте станциясида ҳалок бўлган ва яна ўнлаб одамлар яраланган.

Оммавий тартибсизликлар натижасида Жанаўзенда 46та бино ёқиб юборилган

Шанба куни Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этди.

Жанаўзенда коммендантлик соати 5-январгача давом этади.Шаҳарда митинглар ўтказиш, видео ва фото суратлар олиш ҳамда принтерлардан фойдаланиш таъқиқланган.Мактаб ўқувчилари зудлик билан қишқи таътилга чиқарилган.

Бу мавзуда батафсилроқ