Қирғизистон: Ўшдаги учоқ ҳалокатида етти инсон яраланган

Ўш аэропорти
Image caption Ҳодисада етти инсон жароҳат олгани айтилади

Қирғизистон Фавқулодда Вазиятлар Вазирлигининг хабар беришича, мамлакат жанубидаги Ўш шаҳрида Ту-134 русумли йўловчи учоғи ҳалокатга учраши оқибатида етти одам жароҳат олган.

"Қирғизистон" авиакомпаниясига қарашли Ту-134 учоғи Бишкек-Ўш йўналиши бўйича парвоз қилаётган бўлган.

Учоқ Ўш аэропортига қўнаётган пайти, қўниш йўлагига қулаган.

Учоқ бағрида 73 йўловчи, жумладан тўққиз бола бўлган.

Гувоҳларнинг айтишича, учоқ қулаши ортидан унинг ичида ёнғин бошланган ва йўловчилар ёнаётган учоқ ичидан олиб чиқилган.

Фаразларга кўра, ҳалокатга туманли об-ҳаво сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирда Ўш аэропорти беркитилган.

Ҳодиса юз берган жойда қутқарувчилар ишлашмоқда.

Қирғизистон Транспорт вазирлиги қошида ҳалокатни ўрганиш бўйича комиссия тузилган.