Марказий Осиёда Россияга қарши қандай кучлар турибди?

Image caption Марказий Осиёда Россияга қарши қандай кучлар турибди?

“Минтақада Россия уч муаммога юз тутмоқда, бу эса - Ислом, Хитой ва Америка”, деб ёзади Алексей Малашенко. "Расман, Хитойнинг Россияга қарши чиқиши минтақадаги ҳар бир соҳани ўзининг молиявий ва иқтисодий алоқоалар билан ўраб олганида кўринади, натижада бу ҳақиқий экспансияга айланган.

2009 йили Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали Хитойнинг Шинжон-Уйғур туманига олиб борувчи газ қувури ишга тушди, айнан ўша йили Козоғистоннинг Ақтўба шаҳридан Хитойга нефт ҳам оқиб борди.Ғарбий Хитойдан-Ғарбий Оврўпога етиб борадиган Трансмарказий Осиё темир йўли ҳам қурилмоқда. Хитой йирик транспорт, энергетика инфтратузилмаларини яратиб, ўзига Марказий Осиёни маҳкам боғлаб қўйиб, шу билан Оврўпога силжишларини ҳам кучайтирмоқда. Ушбу ҳаракатларида қизиқ жиҳат шуки, Хитой бандитларча яратилган постсовет ҳудудидаги коррупцияни ҳам маҳорат билан айланиб ўтмоқда, ва бу яна бир “Хитой мўъжизаси” ҳақидаги тасаввурларга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Расман Хитой ўз ҳаракатлари билан минтақада ҳеч кимга қарши чиқаётгани йўқ. Буни эски хонадонда пайдо бўлган бой ва эпчил янги яшовчи бориб-бориб анчадан бери ўрнашиб олган эски яшовчини уйидан чиқариб юбориш уриниши мисолига солиштирса бўлади. Россия Хитойнинг қарши чиқишига жавобан интеграция алоқалари орқали ўз таъсирини сақлашга ҳаракат қилаётир. Бунга Божхона Иттифоқи, Ягона Иқтисодий макон ва 2015 йилга мўлжалланган Овроосиё Иттифоқи ғоялари сўзсиз далолатдир. Иккинчидан, иложи борича, Россия минтақадаги қўшма бир қанча лойиҳаларда иштирок этмоқда ва Пекин бунга қаршилик кўрсатаётгани йўқ. Чунки ҳар қандай лойиҳада Хитой доимо асосий рол ўйнашини яхши билади. Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти - бунинг энг ёрқин мисолидир.

Россияга Хитойнинг иқтисодий нуқтаи назардан қарши чиқиши бу мамлакат сиёсий манфаатларни кўзламаётганини англатади. Бу ерда ҳеч қандай парадокс бўлиши мумкин эмас.

Хитойнинг ташқи сиёсатининг ўрнини унинг мавжудлиги қоплайди: яъни тарихий ўлчовлар билан қараганда қисқа фурсатда қайта тирилиш жараёнидан ўтаётган улкан ривожланаётган қудратнинг мавжудлиги.

Марказий Осиёда Хитойнинг фаоллиги унинг глобал миқёсда қарши чиқишининг қисмларидан бири бўлиб ва ҳеч қандай давлатнинг у билан беллашишга қурби етмайди.

Минтақада Россияга қарши бўлган Американинг манфаатлари иқтисодий бўлиши мумкин, аммо биринчи навбатда улар ҳарбий-сиёсий тусга эга. Марказий Осиё минтақасида бу қарама-қаршилик Украина ёки Жанубий Қофқоз мисолидек кескин кўзга ташланмайди. У ерда АҚШ аксилмосква кучларини қўллаб-қуватлаб, ҳаттоки ҳарбий ёрдам кўрсатишга ҳам борган.

Марказий Осиёда, Қирғизистондан ташқари авторитар режимларнинг ўрнига кела биладиган кенг мухолифат шаклланмаган.

Қирғиз инқилобчилари ҳам ҳамиша Москвага ўз содиқлигини намоён этишга ҳаракат қилишган. Албаттаки, баъзи мухолифатчилар Ғарбнинг сезиларли дастагига орзу қилган бўлсалар керак, бироқ улар бу орзуларини тилларига чиқармаганлар. Ўз навбатида АҚШ, Қирғизистондаги демократик жараёнларидан қониқиб, Россиянинг (балки Қозоғистоннинг ҳам) ўзига хос манфаатлари борлигини тан олиб, суст мавқеъни эгаллашга қарор қилган.

Бироқ Кремль Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон билан ўзаро муносабатларини яна мустаҳкамлашга уринаётган АҚШнинг ҳаракатларини ўзига билдирилаётган қаршиликдек қабул қилмоқда. Бу эса раҳбарлар томонидан мабодо минтақада “Араб баҳори” бошлангудек бўлса, америкаликларнинг бетарафликни сақлаб туриш қабул қилинмоқда. Лекин бунда умумий барқарорликнинг ҳимоячиси бўлиб келаётган Россиянинг мавқеи борган сари заифлашиб кетиши ҳеч гап эмас.

Хитой ва Америка бир-бири билан қарама-қаршилика борар экан, Россия бундан ўзи учун фойда кўриб қолишни истайди. Аммо Россиянинг бу ўйиндаги роли бир кун эмас, бир кун ниҳоясига етиши мумкин. Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти қошидаги Тадқиқотлар маркази мудири Пан Гуаннинг ёзишича, келажакда ШҲТ ва Хитой Россияни четлаб ўтиб, бевосита АҚШ билан мулоқот ўрнатиши аниқ. Келажакда Хитой Россиядан воз кечиши мумкин. Америка учун Марказий Осиё минтақаси “Америка манфаатлари доирасига” кирса ҳам, устуворлик нуқтаи назаридан мазкур минтақа Яқин Шарқ, Эрон ва Афғонистон эмас.

Афғонистондан Америка қўшинларининг олиб чиқилиши Америка стратегиясида бу минтақага эҳтиёжини ошириб боради, чунки Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳарбий базаларнинг пайдо бўлиши билан бу минтақа Афғонистондаги барқарорликни кузатиб бориш учун махсус бир ҳудудга айланади. Берлин экспертларидан Йорг-Дитрих Накмайернинг фикрига кўра, агар АҚШ дунё қудрати мақомини сақлаб қолишни истаса, улар узоқ муддат мобайнида Афғонистон ва Марказий Осиёда ўз ҳозирлигини ушлаб туриши керак бўлади. Москва учун эса Америка ҳарбий базаларининг минтақада пайдо бўлиши жуда нозик масала, бошқа томондан, хорижий қўшинларнинг чиқиб кетиши билан минтақада диний радикал унсурларнинг ҳис-туйғуларини Америка ҳарбийлари жиловлаб туришларини яхши тушунади.

Россия учун мусулмон дунёсидаги фаоллашув катта муаммолардан бирига айланмоқда.

Бу нафақат ташқи, балки кўпроқ ички муаммодек тан олинмоқда. Исломийлашиш жараёни кўпроқ Тожикистон ва Ўзбекистонда кўзга ташланади. Мусулмон дунёси ёшларни Ислом руҳида тарбиялаш, диний мафкурани ҳаётга татбиқ этиш, масжидларнинг қурилиши ва умуман исломий маърифатни ёйишга ҳар томондан кўмак бермоқда. Марказий Осиё мусулмон дунёсининг ажралмас легитим қисмига айланиб, бу жиҳатдан ҳам Россиядан узоқлашиб кетган. Исломийлашиш жараёнининг бошқа жиҳатларидан бири бу – диний радикализмдир. Бу жиҳатни ташқи таҳдид сифатида қабул қилиш керак, чунки Марказий Осиё минтақасида анчадан бери халқаро радикал ташкилотлар ўз фаолиятини юргизмоқда, ва шу билан бирга минтақанинг деярли ҳар бир мамлакатида исломий муҳолифатнинг ҳозирлиги ички таҳдид ролини ҳам ўйнаши мумкин. Дунёда вужудга келган халқаро исломий интернационал таркибидаги Россия ичида истиқомат қилаётган исломий ашшадийлари ўз ўрнини топишган ва улар Марказий Осиёдаги ўз ҳамфикрлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Масалан, “Ҳизбут-Таҳрир” партияси Россияга ҳам ўз таъсирини ёйишга уринмоқда.

Хуллас, юқорида айтилган гаплар қарши чиқиш эмас, балки объектив геосиёсий ўзгаришларнинг натижаси бўлган муаммолардир. Бу геосиёсий ҳаракатларга жавобан Россия ўзини ё ўзгаришларга жавоб бера оладиган мавқеда ушлаб туриши ёки ўзини мудофаа қилиши керак бўлади.”

Бу мавзуда батафсилроқ