BBC navigation

Қозоғистон қўзиқорон етиштирган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Сўнгги янгиланиш 16 март 2012 - 14:29 GMT

Остона шаҳридаги ертўлада қўзиқорин етиштираётган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган. Улар ҳозирда Қозоғистон ҳудудида ноқонунан яшаш ва ишлашда айбланаяпти.

Милиция икки ўзбекистонликнинг санитарияга зид шароитларда яшаб ишлаётганларини хабар қилди.

Ўзбекистонликлар маъмурий жавобгарликка тортилган ва маҳкама қарорини кутмоқда.

Остона шаҳри уйларининг биридаги ертўлада етиштирилган бу маҳсулот озиқ-овқат учун ишлатиладиган қўзиқорин туридир.

Ертўладан 400та қўзиқорин ўстиришга мўлжалланган контейнер ва 200дан ортиқ ўғит солинган қоп топилган.

"Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирлари асосан қурилишларда ноқонуний ишлашади. Қўзиқорин етиштириш каби ишлаб чиқаришда биринчи марта дуч келдик", - дейди Остона шаҳар ички ишлар департаменти матбуот котиби Дулат Омаржанов.

Қўзиқорин сотувчилар бу зироат турини етиштириш учун юксак технология ёки сармоя керак эмас.

Лекин, меҳнат мухожирларининг муаммоси билан шуғулланган журналист Ботир Норбоев Ўзбекистонда бу каби ишларни ташкил қилиш қийин эканини айтади.

"Қозоғистонда ишлаганининг сабаби, Ўзбекистонда шу ишни йўлга қўя олмаган ёки тадбиркорлардан бирортаси бундай таклиф билан чиқмаган бўлиши мумкин. Яна бир сабаби, Қозоғистоннинг пули Ўзбекистонникига нисбатан қадрлироқ", - дейди Норбоев.

Ўзбекистонга қўшни Қозоғистонда меҳнат мухожирлари асосан қурилиш, қишлоқ хўжалиги, маиший хизматлар соҳаларида ишлайдилар.

Қозоғистон ҳам глобал иқтисодий инқироздан салбий таъсир кўрар экан, ҳукумат янги "Мигрантлар тўғрисида"ги қонунида мутахассислиги бўлмаган ишчиларнинг ёлланишини имконсиз қилиб қўйди.

Лекин, шунга қарамай, кунлар илиши билан Қозоғистонга Ўзбекистондан ишлаш учун келадиганлар сони яна кўпаймоқда.

"Чегарадан ўтаётганда, ишлашга деб эмас, меҳмонга деб ёздиришади. Акс ҳолда чегарадагилар, ким сени ишга таклиф қилган деб бошини қотиришади. Иш устида ушлаб олган полициячилар, қани меҳмонда юрганинг, ишлаб юрибсан-ку, деб дўқ-пўписа қилади. Ўзаро келиша олса анча-мунча пулини олади, бўлмаса депортация қилишга тайёр ем уларга", - дейди Норбоев.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.