BBC navigation

19-асрда Марказий Осиёга сафар қилган Оле Олуфсен суратлари

Сўнгги янгиланиш 2 май 2012 - 14:28 GMT

Горанлик уч оқсоқол ўз овозларини эшитиб кўришаяпти. Фонограф унда ҳали энди кашф этилганди. У бу сурат олинишидан икки йил аввалгина ишга тушган.

Марказий осиёликларни биринчилардан бўлиб суратга олган фотограф даниялик географ Оле Олуфсен бўлган. У 1896-97 ва 1898-99 йилларда Марказий Осиёга сафар қилган.

Жаноб Олуфсен Помир тоғлари, Бухоро, Хива ва Фарғона водийсида шиша парчаларига юзлаб суратлар олган. Унинг инсонийликка бой суратлари бизнинг ўша даврлар ҳақидаги билимимизни савол остига олади.

Олуфсен ва унинг жамоаси минтақа бўйлаб поезд, кема, арава ва отларда сафар қилган. Улар ўзлари билан олиб юрган янги технологиялар орасида фонограф, яъни мусиқа ва турли тиллардаги қўшиқларни ёзиб олишга мўлжалланган жиҳоз ҳам бўлган.

Олуфсен экспедицияси Марказий Осиё буткул ўзгараётган даврни ёзиб олган. Помир тоғларида ҳаёт аввалгидек давом этди, лекин шаҳарларда турмуш остин-устун бўлаётганди.

Бухорода амирга зиёли ислоҳотчилар қарши чиққанлар. Тошкентда Русия назорати ўрнатилган эсада, Фарғона водийсида вазият беқарор эди.

Жамоа 1898 йил майида Ўш шаҳрига кириб келганида, маҳаллий ҳукмдор Эшон Мадали Андижондаги рус гарнизонига ҳужум қилганди.

Олуфсен ўзи гувоҳ бўлган барча воқеалардан ҳайратга тушган ва сиёсатдан тортиб табобат оламидаги доривор гиёҳларгача бўлган маълумотни ўз кундаликларида ёзиб қолдирган.

бу ерга босинг Оле Олуфсен олган суратларни мана бу линкни босиш орқали томоша қилишингиз мумкин.

Суратлар Рубен Бледелнинг рухсати билан намойиш қилинмоқда.
Суратлар Эстер Филнинг "Марказий Осиё тадқиқоти" китоби ва Копенгаген Миллий Музейи архивидан олинди.


Муҳаррир: Моника Уитлок

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.