Қозоғистон-Хитой чегарасидаги омон қолган чегарачи топилди

Ўтган ҳафта Қозоғистон ва Хитой чегарасида ўт қўйилган “Арканкерген” чегара нуқтасининг 15 чи чегарачиси топилган.

15-чегарачининг ичида тирик қолган аскарни ички ишлар вазирлиги ходимлари топишган.

Айни дамда чегарачининг руҳий соғлиғи текширилмоқда.

Кеча мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев 14 чегарачи ва бир ўрмончининг ўлими сабаб, Қозоғистонда мотам куни эълон қилганди.

Чегарачиларнинг қандай ҳолатда ўлдирилгани каби саволлар ҳамон очиқ қолмоқда.

Ўтган ҳафта Қозоғистон ва Хитой чегарасида ўт қўйилган “Арканкерген” чегара нуқтасининг 15 чи чегарачиси топилган.

“Арканкерген” чегара нуқтасининг 15 чи чегарачиси фуқаро кийимида қишни ўтказишга мўлжалланган биноларнинг бирида топилган.

Қозоғистон Ички ишлар вазири Қалмуҳанбет Қасимовнинг матбуотга билдиришича, аскарни вазирлик ходимлари қидирув давомида топишган.

“Чегерачининг барча кўрсатмалари текширилмоқда. Уни қишни ўтказишга мўлжалланган уйдан топишди. Тергов давом этмоқда. Чегарачининг руҳий ҳолатини экспертиза тайинлаш орқали аниқлаймиз”, - деган Ички ишлар вазири.

Қалмуҳанбет Қасимовнинг хабар беришича, номи ошкор қилинмаётган чегарачи қўмондоннинг қуроли билан ушланган ва ҳалокат содир бўлган куни навбатчилик қилган.

Вазир жанобларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аниқ сони борасида бирор тўхтамга келинмаган. 14 чегарачининг шахси борасидаги саволлар ҳали очиқлигича қолмоқда.

Бир кун олдин президент Назарбоев бутун мамлакат бўйлаб мотам куни деб эълон қилди.

Президентнинг ташаббуси билан тузилган махсус комиссия ҳалокат тафсилотларини ўрганмоқда.

Назарбоев ушбу фалокат нафақат ҳалок бўлган аскарларнинг оиласига, балки бутун қозоғистонликлар учун қайғули бўлганини айтган ва бир кунлик миллий мотам кунини эълон қилди.

Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги тоғли чегара масканида 14 нафар қозоқ чегарачиси ва бир ўрмончининг ўлдирилиши борасида ҳамон кўплаб саволлар жавобсиз қолмоқда.

Улар аввал ўлдирилиб, кейин жасадларга ўт қўйилганми ёки қурбонлар ёнғин оқибатида оламдан ўтишганми - номаълум.

Расмийлар бу борада ҳали текширишлар кетаётганини таъкидлашади.

Лекин Қозоғистон президентининг сўнгги гапларига қараганда, мазкур ҳодиса тасодифий ёнғин эмас, айнан қасддан амалга оширилган қотиллик сифатида кўрилмоқда.

Назарбоев ушбу ҳодиса террор амали бўлганлигига ишончи комил эканлигини айтган.

Бу мавзуда батафсилроқ