Мусулмонлар қабристонида қабр тошлари синдириб ташланди

Шимолий Тожикистоннинг Хўжанд шаҳри яқинидаги қабристонлардан биридаги деярли ҳамма қабр тошлари синдириб ташланган.

"Жаннатул бақия" деб аталадиган бу кичик қабристондаги амал маҳаллий аҳоли томонидан "ёввойи ваҳшийлик", деб баҳоланган.

Ҳозирча илгари сурилаётган тахминларга кўра, Исломда қабрга тош қўймаслик ҳукми бор, деган ақидага суянган гуруҳга мансублар қабр тошларини синдириб ташлаган бўлишлари мумкин.

Хўжандлик таниқли руҳонийлар эса, қабр тошларини синдириш - маърифатдан йироқ бўлган одамларнинг иши, деган фикрдалар.

Қабр тошларини синдириш амалига нисбатан жиноий иш қўзғалган.

Лекин ҳали бу ишни амалга оширганлар ҳалича топилган эмас.

Хўш, Ислом динида қабрга тош қўйиш ҳукми қандай? Суҳбатдошимиз ўзбекистонлик собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Абутов:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди