BBC navigation

Ўшдаги театрлар қайта ишга туширилди

Сўнгги янгиланиш 23 июл 2012 - 14:55 GMT

Ўш шаҳрида Ўзбек ва Қирғиз драма театрларида таъмирлаш ишлари якунланиб, 2010 йилнинг июн ҳодисаларидан буён илк бор ишга туширилган.

Икки йил муқаддам юз берган миллий низолар чоғи шикаст етказилган ушбу иккита маданий муассасани расман ишга туширишга оид расмий маросим ҳам бўлиб ўтган.

Япония ёрдами билан мазкур театрлар 190 минг долларлик овоз кучайтирадиган ускуналар билан таъминланган. Ижодий жамоаларга ушбу совғалар элчи Син Маруо томонидан етказилган.

- Бундан икки йил олдин июн ойида икки театр ҳам вайрон қилинганди. Энди биз сизларни овоз кучайтирадиган ускуна билан таъминлай оламиз. Мен умид қиламанки, келажакда қирғиз ва ўзбек миллатлари тинч-тотувликда яшайдилар, - деб айтган Япониянинг Қирғизистондаги мухтор элчиси Син Маруо.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Ўш шаҳри ва вилоятлар ҳокимиятлари, "ИРЭТ" ижтимоий жамғармаси ва қатор нодавлат ташкилотлар ёрдамида Ўзбек мусиқа драма театри ва Қирғиз драма театрларида томошалар қўйилган.

Аммо, спектаклларда мутахассис актёрлар эмас, ""ИРЭТ" ижтимоий жамғармасининг ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб ҳаваскорлари ижро этишган.

Жамғарма раҳбари Дилбар Мамаюсупова айтишича, икки миллат ёшлари июн воқеаларида туфайли муносабатларига жиддий шикаст етган жамиятни худди усулда бирлаштиришга қарор қилган.

Мазкур нодавлат бирлашма аъзолари ўзларини "Ынтымак жарчылары" (яъни, "Иттифоклик даракчилари") дея аташган.

Раъно Маҳмудова бош роллардан бирини ижро этган:

- Асли касбим ўқитувчи. Бу спектакл Қирғизистон Халқ ёзувчиси Абдуғани Абдуғафуров қаламига мансуб "Ақл ва нафс" асари асосида ишланган. Мен ўзимни ролда тасаввур қила олмасдим. Режиссёрнинг ёрдами билан мана шу спектаклда мен Нафс ролини уйнадим. Нафс роли, умуман олганда, менинг характеримга тўғри келадиган рол эмас экан. Бир оз қийин бўлди, лекин ҳаракат қилдим. Биринчи марта саҳнада рол ўйнадим. Албатта, катта ҳаяжон бўлди, - дейди Раъно

ОХҲТнинг Бишкекдаги ваколатхонаси муваққат раҳбари

ОХХТ Бишкекдаги ваколатхонаси муваккат бошлиги Андерс Труэдссон маҳаллий аҳолининг фаол қисми орқали ҳам миллатлараро муносабатларни ижобий тарафга ўзгартириш ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирган:

- Ўйлашимча, бу жуда яхши ташаббус. Биз кўплаб гуруҳлар шундай яхши ишларни илгари сураётганлигидан жуда хурсандмиз. Бундаги ўзига хослик шундаки, мазкур ташаббусни амалга оширишда фақат маҳаллий мутахассислар, умуман, маҳаллий аҳоли вакиллари жалб этилган, - дейди Труэдссон жаноблари.

Ўш ва Жалолобод ҳодисаларидан икки йил ўтиб, драма театрларида илк бор ўзбек ижодкорларининг ҳам қўшиқлари янгараган.

2010 йилги хунрезликлар чоғи драма театрлари дохил қатор маданий муассасаларга зиён етказилганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.