Лондонда Қозоғистон миллий байроғи ўзгача тақдим этилган

Олимпиада ўйинлари бошланиши олдидан интернетда яна бир мавзуда баҳслар қизиган.

Лондондаги талабалар томонидан олинган суратларда Қозоғистон миллий байроғидаги қуёш тасвири ўрни кесиб олингани акс этган.

Бошқа давлат байроқлари асл ҳолича бўлган.

Муаллифга кўра, сурат Parliament squareда туширилган.

Парламент биноси олдида Олимпиада иштирокчилари бўлган барча давлатларнинг, жумладан Қозоғистон байроғининг ҳам ёғочга ишланган нусхаси қўйилган.

Бундан олдинроқ, XXX Олимпиада ташкилий қўмитаси Қозоғистон ва Украинани "Россия ҳудудлари", деб атаган.

Шунингдек, ташкилий қўмита сайтида россиялик спортчилар ҳақидаги маълумотларда уларни Россияда мавжуд бўлмаган жойда туғилган, деб кўрсатилгани маълум бўлган.

Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги йўл қўйилган камчилик ҳақида расман изоҳ бермаган.

Бу мавзуда батафсилроқ