Тожик исломий партияси ўз фаоли ўлимида ҳукуматни айблаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Тожикистон Ислом уйғониш партияси ўзининг Тоғли Бадахшондаги бўлими раҳбари ўлдирилганини хабар қилган.

32 ёшли Сабзали Мамаризоев 23 июнда Хоруғдаги намойишдан сўнг ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ушлаб кетилгани айтилади.

Мамаризоев намойиш пайтида тожик ҳукуматига нисбатан танқидий фикрларни айтган ва тоғли ўлкадаги, ҳамда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий шароитдан норозилигини билдирган.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси аъзолари ишонишича, Сабзали Мамаризоев қаттиқ қийноқларга тутилиши натижасида оламдан ўтган.

Ҳуқуқ посбонлари томонидан олиб кетилганидан икки кун ўтиб, Мамаризоевнинг жасади қариндошлари томонидан топилгани ва дафн қилингани айтилмоқда.

Тожик расмийлари бу айблов юзасидан ҳозирча изоҳ беришмаган.

Бу мавзуда батафсилроқ