BBC navigation

Қирғизистон: Сафдошларини отган чегарачи ўлдирилган

Сўнгги янгиланиш 21 август 2012 - 08:06 GMT

Қирғиз чегара хизмати оддий аскари беш сафдошини отиб ўлдирганди

Қирғиз-қозоқ чегара масканида ўз сафдошларини отиб ўлдирган оддий қирғиз аскари қўлга олиш пайти қаршилик кўрсатган ва яксон этилган.

Қирғизистон чегара хизмати оддий аскари 20 август куни Қозоқ-Қирғиз чегара масканида ўз сафдошларига қарата ўт очган ва беш кишини ҳалок этганди.

Хусусан, тўрт нафар чегара ходими ва бир чегарачининг рафиқаси нобуд бўлган.

Ўққа тутилган уч нафар бошқа аскар қочиб, жон сақлашади.

Айни ҳодиса икки давлат орасидаги “Эчкилитош” чегара масканида рўй бергани айтилади.

Сафдошларига ўт очган аскар яқиндаги бир автомашина ва қуролни олиб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Расмийларнинг айтишича, бугун сешанба тонггида махсус қидирув гуруҳи уни топишади. Бироқ қуролли чегарачи уларга қаршилик кўрсатагач, уни яксон этишга мажбур бўлишган.

Ҳозиргача бу чегарачи нега ўз сафдошларига қарши ўт очгани сабаблари маълум эмас.

Шунингдек, аскарнинг руҳий ҳолати ва ё бошқа бирон можаро борасида ҳам хабарлар йўқ.

Бир неча ҳафта олдин қўши Қозоғистонда чегарачи аскар ўз ҳамкасбларини ўлдиришда айбланган эди.

Кузатувчиларга кўра ҳарбий хизматдаги “дедовшина” маданияти аксар собиқ Совет мамлакатларида ҳамон мавжуд.

Қийноқ ва масхараларларга чидай олмаган ёш аскарлар баъзида ўз сафдошларига қарши ўт очгани ва ёки ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар собиқ ититфоқ ўлкаларида ҳамон рўй бериб туради.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.