BBC navigation

Остонадаги тикучар ҳалокатида тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Сўнгги янгиланиш 22 август 2012 - 08:04 GMT

Остонда ҳалокатга учраган тикучар МИ-17 русумида бўлганлиги маълум қилинган.

Остонадаги қўналғалардан биридаги ҳарбий машқларда қатнашаётган тикучарлардан бири қулаб тушиб, ҳалокатга учради.

Ми-17 русусмидаги тикучарда бўлган тўрт ҳарбий зобитнинг ҳаммалари ҳалок бўлишган.

Қозоғистон Мудофаа Вазирлиги вебсаҳифасида берилган баёнотда айтилишича, ҳодиса 22 август куни эрталаб соат 8 ларда рўй берган.

Баъзи ҳабарларга кўра, ҳалок бўлган зобитлардан бири президент Нурсултон Назарбоевнинг махсус қўриқчилар гуруҳининг аъзоси бўлган, аммо бу хабар расмий манбалардан тасдиқланмаган.

Мамлакат Мудофаа вазирлигига кўра, ҳодиса тафсилотлари ва сабабларини текшириш учун махсус комиссия ташкил этилган. Ушбу комиссия таркибига Давлат Авиация ва Парвозлар Хавфсизлиги Бош Бошқармаси, Мудофаа вазирлиги, Прокуратура ва Ички Ишлар Вазирлиги вакиллари кирганлар.

Айни вақтда Президент Нурсултон Назарбоев Қирғизистонга расмий сафар билан кетган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.