BBC navigation

Толибон 'ҳурлиқолари' НАТОга қарши Фейсбукни ишга солишмоқда

Сўнгги янгиланиш 9 сентябр 2012 - 13:55 GMT

Хорижий аскарлар Фейсбукда дўстлашган "Толибон соҳибжамолларига" кўп сирларни очиб қўйишмоқда

Эгнида енгсиз ва ҳарир оқ нимча кийиб олган ёш соҳибжамол қиз ўзини австралиялик, деб таништаради. У Афғонистонда хизмат қилаётган ҳамюрт аскарлари билан интернет орқали дўст бўлишни стайди.

Фнйсбукдаги бу қиз - сўнгги пайтлари интернет мулоқот тармоғида кўпайган ва юзлаб хорижий аскарлар ҳушини ўғирлаётган гўзаллардан бири.

Аммо аслида Фейсбук соҳибжамоллари ортида Толибон исёнкорлари туришади.

Британияда чоп этиладиган Sunday Telegraph нашрига кўра, Толибон жангарилари соҳибжамол қиз қиёфасида аскарлар билан дўст тутиниб, уларнинг ишончига киришмоқда ва ўзларига керакли жосуслик маълумотларини тўплашаётир.

Масалан, қачон ва қандай аксилисёнкорлик амалиёти ўтказилиши ҳақида аскарлардан саволлар сўрашади.

Шу қаторда, интернетни ишга солиб, аскарлар қаерда жойлашгани борасида ҳам билиб олишади.

Бу ёқда эса, аскарларнинг ҳеч гапдан бехабар қариндошу дўстлари Фейсбукда ўзаро махфий ва ё оилавий сирларини бўлашиб, ҳамма нарсани Толибонга ошкор этиб қўйишмоқда.

Жорий ойда 3 нафар Австралия аскари ўзлари жойлашган база ичкарисида гўёки янги ишга келган афғон тарафидан ўлдирилди.

Ҳозир аскарлар Фейсбукдаги гўзаллардан эҳтиёт бўлишга чақирилмоқда.

Маълум бўлишича, баъзан журналистлар, жосуслик хизматлари ва мана энди исёнкорлар ҳам интернетда ўзларини сохта соҳибжамоллар ва ё дўстлар сифатида таништириб, керакли маълумотларни қўлга киритишга интилаяптилар.

Маълум бўлишича, Афғонистонда хизмат қилаётган хорижий аскарларнинг аксариси интернетдаги мулоқот вебсаҳифаларидан етадиган хавф-хатардан огоҳ эмас.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.