BBC navigation

Тожик расмийси: 'Роғун барибир барпо этилади'

Сўнгги янгиланиш 14 сентябр 2012 - 08:25 GMT

Тожикистон Энергетика ва саноат вазирлиги мулозими Назар Ғоипов Роғун ГЭС қурилиши ҳар қандай шароитда давом эттирилиши айтган.

Тожик расмийси бу ҳақда Қирғизистонда Марказий Осиёда "Энергетика барқарор тараққиёт учун" 3-халқаро форумида чиқишида гапирган.

Ғоипов жанобларининг сўзларига кўра, Тожикистон собиқ Шўро давридан бошлаб то ҳозирги кунгача сув заҳираларидан Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги келишувга мувофиқ рационал равишда фойдаланиб келган.

"Роғун ГЭСи нафақат Тожикистондаги, балки бутун Марказий Осиёдаги экологик тоза электрэнергия муаммосини ечишга хизмат қилади", деб айтган Тожикистон расмийси.

Ғоиповга кўра, Тожикистон фақат ўзи учун эмас, бутунбошли Марказий Осиёда электрэнергияси ишлаб чиқариш учун ГЭСлар қурмоқда.

Ғоипов жаноблари берган маълумотларга кўра, 1990-2012 йилларда мамлакатда камида 271та ГЭС барпо этилган.

Аммо, мутахассис бу гидроэлектр станциялари тўла қувват билан ишлашга қодир эмаслиги айтади.

Унинг сўзларига кўра, кичик ГЭС вазиятдан чиқиш учун етарли эмас ва Тожикистоннинг катта қувват билан ишлашга қодир гидроэлектр станцияси барпо этишга зарурати бор.

Бир неча кун олдин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов минтақада сув заҳиралари устидан уруш келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

У гапларни Тожикистон қураётган Роғун ва Қирғизистон тиклаётган Қамбарота ГЭСларини назарда тутиб айтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.