BBC navigation

Митинода намойишлар сабаб масжид қурилишига рухсат берилмади

Сўнгги янгиланиш 21 сентябр 2012 - 11:35 GMT

Россиянинг Митино тумани ҳокимлигига кўра, Баришиха кўчасида қурилиши мўлжалланган масжид бошқа жойда кўчирилган.

Олдинроқ Москва ер қурилиши қўмитаси томонидан баландлиги 35 метрлик масжид ва Ислом маркази қурилишига рухсат бергани маълум қилинган эди.

Митиноликларнинг туманда масжид қурилишига қарши норозиликлари кўп минг кишилик намойишга айланган.

Пайшанба куни расмийлар туманда Ислом маркази ва масжид қурилиши бекор қилганини айтишган.

Москвадаги мусулмон идора раҳбарлари кўп сонли мусулмонларга тўртта масжид камлик қилаётганини бир неча бор айтиб чиқишган.

Масжидларга сиғмаган мусулмонларнинг кўчадаги ибодатлари маҳаллий аҳолига ёқмайди

Бу мурожаатлар натижасида бир неча бор қурилишга ижозат берган маҳаллий ҳокимият, аҳоли норозилиги боис, масжидлар қурилишини бошқа ҳудудга кўчиришгани олдинги йилларда ҳам кузатилган эди.

Ислом уламоларининг камида 60 минг кишини сиғдирадиган янги масжид кераклиги ҳақидаги гаплари москваликларнинг янгитдан норозилигига сабаб бўлган.

Масжид қурилиши россиялик интернет фойдаланувчилар учун қизғин баҳс мавзусига айланган.

Интернетда воқеага бефарқ бўлмаганларни Пятницкий шоҳ кўчасида намойишга чорлаган эълон пайдо бўлгач, 20 сентябр соат 20да Митинода икки мингтача киши йиғилади.

Маҳаллий аҳоли шу жойнинг ўзида масжид қурилишига қарши имзо тўплай бошлашади.

Гувоҳлар 100 га яқин хавфсизлик ходимлари назоратни кузатиб туришганини айтишган.

Воқеа жойида вазиятни издан чиқаришга уринган одамлар турли миллатчи шиорларни айтиб қичқиришган бўлсада, намойиш тинч ўтган.

Норозилик намойиши ортидан масжид қурилиши бекор қилинишига эришилган.

Маълумотларга қаралса, Россияда айни пайтда 2 миллиондан ортиқ мусулмонлар бор.

Кузатувчиларга кўра, уларнинг аксариятини Марказий Осиёдан тирикчилик илинжида борганлар ташкил қилишади.

-

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.