BBC navigation

БМТ расмийси: 'Қозоғистондаги қонунга ўзгартиришлар ноқонунуий муҳожирлар сонини кўпайтиради'

Сўнгги янгиланиш 1 октябр 2012 - 11:45 GMT

БМТ расмийсига кўра, Қозоғистонда киритилаётган янги чора-тадбирлар ноқонунуий муҳожирлар сонини кўпайтириши мумкин.

БМТнинг замонавий қулчилик муаммолари бўйича махсус маърузачиси Гулнора Шохиняннинг айтишича, Қозоғистон замонавий қулчиликка қарши кураш йўлида қўлга киритган муваффақиятларини бой бериши мумкин.

Шохинян хонимнинг айтишича, унга етиб келган маълумотларга кўра, Қозоғистонда муҳожирларни ишга ёллаш ва мақомларини қонунлаштириш жараёнларини анчайин мушкуллаштирувчи янги тартиб-қоидалар жорий қилинмоқда.

"Бу янги қоидалар мушкул бўлганлиги туфайли ишга ёлловчилар ва муҳожирларнинг ўзлари ҳам бу жараёндан ўзларини олиб қочишга ҳаракат қиладилар ва натижада ноқонунуйи муҳожирлар сони ортиши мумкин", деди БМТ расмийси.

Гулнора Шохинян Қозоғистонга 8 кунлик сафари мобайнида ишбилармонлар ва давлат оргналари ходимлари билан учрашиб, масалани муҳокама қилган. Уларнинг аксари критилган янги чорлардан хавотирда эканликларини билдиришган.

"Менга тақдим этилган рақамларга кўра, ишлаш учун рухсатга эга бўлмаган муҳожирлар сони бу каби рухасатга эга бўлганлардан икки баробар кўп", деди Гулнора Шохинян.

Бундан ташқари яқинда киритилган қоидаларага мувофиқ мавқеи қонунуий бўлмаган мухожирлар фарнзандларининг мактабга қатнашлари ҳам қийинлашган, ноқонунуий муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари энг шошилинч муолажадан ташқари тиббий хизматдан маҳрумлар.

БМТ расмийси муҳожирлар учун ишлаш рухсатини олишни осонлаштириш, қулчилик ҳолатлари ҳақида маълумотларини ошириш каби соҳаларда қатор тавсияларни ишлаб чиққан.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.