Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бишкекдаги Оқ Уйни босиб олишга уринган одамлар 'ишга кетаётган бўлишган'

Қирғизистон полицияси Бишкекдаги парламент биноси ва президент маъмурияти жойлашган Оқ Уйга бостириб киришга уринган намойишчиларни тарқатишга муваффақ бўлган.

Норозилик чиқиши иштирокчилари Канаданинг "Centerra Gold" ширкати бошқариб келган "Қумтор" олтин конини зудлик билан миллийлаштиришни талаб қилишган.

Расмийлар ҳозир Бишкекдаги вазият назорат остида эканини билдиришган.

Йиғинга етакчилик қилган "Ата Журт" партияси раҳбари Қамчибек Ташиев эса, "одамлар Оқ Уйга ўз ишларига" бораётган бўлганларини айтган.