BBC navigation

Туркия ва Қозоғистон савдо ҳажмини кўпайтирмоқчи

Сўнгги янгиланиш 12 октябр 2012 - 12:11 GMT

Президент Назарбоев Эрдўғонни Қозоғистон давлат медали билан тақдирлаган

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қозоғистон билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш мўлжалланаётганини айтган.

Бу ҳақда жаноб Эрдўғон Анқарада, Президент Назарбоев билан қўшма матбоут анжуманида маълум қилган.

Жаноб Назарбоев Туркия бош вазири билан иқтсодий, таълим ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама этганликлари, шунингдек, Яқин Шарқ, Афғонистон ва Суриядаги вазият юзасидан фикр алмашганликларини айтган.

Қозоғистон раҳбари Эрдўғонни давлат медали билан тақдирлаган.

Жаноб Назарбоевга кўра, ўтган ўн йилликда Туркия "жуда катта йўлни босиб ўтган" ва дунёнинг 10 та йирик иқтисодидан бирига айланган.

Президент Назарбоевнинг Туркияга сафари чоғида икки давлат ўртасида умумий қиймати 2.4 миллиард долларга тенг шартномалар имзоланган.

Туркия Президенти Абдуллоҳ Гул Қозоғистон билан алоқаларни стратегик ҳамкорлик шартлари асосида ривожлантиришларини айтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.