BBC navigation

Британия полицияси Максим Бакиев Лондонда ҳибсга олинганини тасдиқлади

Сўнгги янгиланиш 14 октябр 2012 - 10:09 GMT

Максим Бакиев қатор иқтисодий жиноятларда айбланади

Британия полицияси Қирғизистон собиқ президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевни 12 октябр куни эрталаб Лондонда ҳибсга олинган ва гаров пули эвазига 7 декабрга қадар озод этилган.

Айнан шу куни маҳкамада унинг иши бўйича тинглов кечиши айтилмоқда.

Бу ҳақда сўнгги хабар Ассошейтед Пресс хабар агентлиги томонидан тарқатилган.

Айтилишича, 34 ёшли Максим Бакиев жума куни Лондоннинг Белгравия мавзеи полиция идорасига ўз ихтиёри билан келган пайт полициянинг Экстрадиция бўлими тарафидан Америка талаби билан қўлга олинган.

Аввалроқ, Қирғизистон президенти девони ҳам Максим Бакиев Лондонда "ўта жиддий айбловлар" билан ҳибсга олингани ҳақида баёнот тарқатган, аммо тафсилотларни бермаганди.

Британия полициясининг маълум қилишича, Максим Бакиев ҳибсга олинганидан кўп ўтмай, "фирибгарлик ва 2010 - 2012 йиллар ўртасида Америкада адолатни қарор топтиришга тўсқинлик қилиш" айбловлари билан Вистминстер туман маҳкамасида ҳозир бўлган.

Максим Бакиевнинг Қирғизистондаги стратегик муҳим ҳисобланган Америка ҳаво базасига ёқилғи етказиб бериш билан шуғулланиб келган хусусий ширкатларга бошчилик қилгани айтилади.

Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги эса, унга қўйилаётган айбловларни айни ўша пайтдаги фаолияти билан боғлайди.

Маълумки, Қирғизистон расмийлари ҳам Максим Бакиевни қўлга олишни сўраб Интерполга мурожаат қилганди. Қирғизистон янги ҳукумати уни коррупция ва давлат хазинасидан миллионлаб долларларни ўмаришда айблайди.

Аммо, Қирғизистон Республикаси ва Буюк Британия ўртасида экстрадиция келишуви йўқлиги боис британ томони Максим Бакиевни Қўшма Штатларга топшириш масаласини кўриб чиқаётгани айтилади.

Максим Бакиевнинг отаси Қурмонбек Бакиев 2010 йил апрел ойида ҳукумат кучлари ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувлар натижасида ҳокимиятдан ағдарилган эди. Ҳодисаларда 90га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган.

Шундан сўнг, Қурмонбек Бакиев Беларусга қочган ва ҳозиргача Минскда яшаб келмоқда. Президент Лукашенко ҳукумати бир неча бор Қирғизистоннинг Бакиевни топшириш борасидаги сўровларини рад этган.

Собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиев эса, ўша йили хусусий учоқда Британиянинг Лондонга яқин Фарнборо аэропортига учиб келган пайти ҳам ушланган, бироқ кўп ўтмай унинг сиёсий бошпана борасидаги аризаси қондирилганди.

Максим Бакиев ҳибсга олингани ҳақидаги хабар Британиянинг Қозоғистон ва Қирғизистон бўйича элчихонаси тарафидан ҳам тасдиқланган.

----------------------------------------------------------------------

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.