BBC navigation

"Жанаўзендаги тартибсизликлар бўйича маҳкама очиқ ва адолатли бўлди"

Сўнгги янгиланиш 23 октябр 2012 - 08:05 GMT
Назарбоев

Назарбоевга кўра, Жанаўзендаги маҳкама одолатли бўлиб ўтган.

Венада ҳамкасби Хайнц Фишер билан учрашган Нурсултон Назарбоев илк бор Жанаўзендаги ҳодисалар юзасидан ўтказилган маҳкамага муносабатини билдирган.

Элбошига кўра, ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги оддий тортишувга жиноий гуруҳлар ўз мақсадида аралашган.

"Бу бутун дунёда содир бўлиб турадиган ишчилар ва иш берувчилар ўртасидаги сийқаси чиқиб кетган тортишув эди. Уни ҳал қилиш мумкин эди, аммо ўз мақсадларини кўзлаган жиноий гуруҳлар, ушбу тўқнашувни қон тўкишгача олиб боришди", - деб айтган Нурсултон Назарбоев журналистлар билан учрашув чоғида.

Қозоғистон раҳбарининг айтишича, исталган матбуот вакили учун мутлоқ очиқ, жамоатчиликка шаффоф тергов ўтказилган ва адолатли маҳкама бўлган.
Жазога тортилганларнинг ҳаммаси содир этган жинояти учун жазоланган.

"Ҳуқуқ тартибот органларидан ҳам ваколатини суъистемол қилган ва одамларга ўқ узганлар жазога тортилди. Фитна қўзғаганлар ва сабабчи бўлганлар ҳам маҳкамага тортилди," - деб айтган Қозоғистон Президенти.

2011 йилнинг 16-17 декабр кунлари Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳри ва Шетпе поселкаларида оммавий тартибсизликлар содир бўлган эди.

Полициянинг тинч аҳолига ўқ узиши ва тартибсизликлар натижасида расмий маълумотларга кўра 17 киши ўлган ва 100 ортиқ одам жароҳатланган.

Жанаўзен шаҳрида нефтчилар ишдан бўшатилиши ортидан муддатсиз намойишга чиққан эди. Улар иш берувчилардан маошларни оширишни ва ишлаш шароитларни яхшилашни талаб қилган.

Намойиш бошлангандан 7 ой ўтиб Қозоғистон мустақиллиги куни нишонланаётган 16 декабрда шаҳар марказидаги майдонда тартибсизликлар келиб чиққан.

Шаҳардаги биноаларга ўт қўйилган, дўкон ва банклар талон тарож қилинган.

Қуролланган полиция қочиб кетаётган одамларнинг ортидан ўқ узиши ва яраланганларни тўқмоқ билан савалаши акс этган видео ингтернетга чиқиб кетгач полиция устидан ҳам маҳкама очилган.

Ҳуқуқбонлар тергов жараёнининг қийноқлар ва босимлар остида ўтганини айтишади.
Маҳкама жараёнидаги гувоҳларнинг кўпчилиги кўрсатмаларни босим ва қийноқ остида берганини айтиб қайтиб олган.

Ушбу тартибсизликларни келиб чиқишда ва одамлар ўртасида адоват қўзғашда айбдор деб топилиб мухолифат лидери Владимир Козлов 7,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.


Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.