BBC navigation

Тожикистонда чегара масканлари қайта таъмирланмоқда

Сўнгги янгиланиш 9 ноябр 2012 - 18:22 GMT

АҚШ тожик-афғон чегарасини таъмирлаш учун яна 4 миллион доллар бермоқчи

АҚШ тожик-афғон чегара масканларини мустаҳкамлаш ва ҳарбий объектларни техник таъминлаш мақсадлари учун Тожик ҳукуматига 2 миллион доллар ёрдам берган.

Тожик ҳукуматига кўра, чегара ҳарбий масканларини замонавий таъмирлаш мамлакатга гиёҳванд моддалар олиб кирилишини имкон қадар камайтиради.

Кузатувчиларнинг фикрича, гиёҳванд моддаларни мамлакатга ноқонуний олиб кирилиши аслида бунга қарши курашувчи хавфсизлик хизматларининг коррупциялашгани оқибати бўлиб,
натижада гиёҳванд моддалар мамлакатга оқиб келмоқда.

Тожикистондаги "Оқ-Мозор" чегара маскани тожик-афғон чегарасидаги энг мураккаб ва хавфли нуқталардан саналгани боис, қайта таъмирланиб, замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

Чегарадан ўтишга уринувчи шахслар, айниқса гиёҳванд модда ташувчяилар чегара қўриқчиларидан кўра яхши қуролланган бўлишади, - дейди Ҳатлон вилоятидаги Ҳамадон чегара бўлинмаси бошлиғи Шаҳриёр Мусаев.

Афғонистондан келувчи гиёҳванд модда сотувчилар Тожикистонда ўз одамларини топишга ҳаракат қилиб, камбағал, ишсиз қатлам вакилларини бу ишга осонгина жалб этишади.

Шу сабабли асосий жиноятчи шахслар милиция ва ҳарбийлар эътиборидан четда қолиб, фаолиятларини бемалол давом эттиришмоқда.

Бундан ташқари, қўшни Афғонистоннинг катта қисми ҳукумат назорати остида бўлмагани сабабли гиёҳванд моддалар олиб ўтувчиларга қарши курашни қийинлаштиради.

Тожикистонда наркобизнесга юқори мансабли давлат мулозимлари ҳам аралашиб қолиши сир эмас.

Юқори мулозимли шахсларнинг ўзлари ва қариндошлари аралашган бир қанча жиноят ошкор этилган.

Шу йил Хатлон вилояти Фарҳод тумани Ички Ишлар бошқармасида гиёҳванд моддаларга қарши кураш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Фаридун Умаров етти йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Тинтув вақтида ҳарбий хизматчининг шахсий машинасидан 20 кгдан ортиқ героин, 320 кило гашиш ва 37 килограмм опиум моддаси топилгани айтилган.

Тожикистон қўлга олинган наркотик моддалар миқдори бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.

Расмий хабарларга кўра, охирги 10 йилда 73 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар, жумладан 31 тонна героин мусодара қилинган.

Охирги йилларда Оврўпо мамлакатлари ва АҚШ Тожикистон чегара қўшинлари билан яқин ҳамкорлик қилиб келади.

Чегара ҳарбий объектларини қуриш ва таъмирлаш мақсадида АҚШ Тожикистон ҳукуматига яна 4 миллион доллар беришни ваъда қилган.

Тожик ҳукумати тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлашда Американи "ҳақиқий дўст ва стратегик ҳамкор" сифатида таърифлайди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.