BBC navigation

Қозоқ-Хитой чегарасидаги қирғинда айбланаётган аскар устидан маҳкама бошланди

Сўнгги янгиланиш 13 ноябр 2012 - 15:36 GMT

Владислав Челахнинг қотилликларни содир этганини тан олган видеоси намойиш этилган.

Қозоқ-Хитой чегара постидаги қирғинда айбланаётган чегарачи Владислав Челах устидан маҳкама бошланган, у 14 чегарачи ва бир ўрмон қўриқчисини ўлдириш ва жасадларини ёқиб юборишда айбланмоқда.

Қозоқ расмийларига кўра, 31 май куни Қозоғистон билан Хитой чегарасида фақат йилнинг иссиқ ойларида ўрнатиладиган вақтинчалик "Арканкерен" чегара постида 14 чегарачи ва бир ўрмончининг куйиб кетган жасадлари топилган.

Президент Назарбоев юз берган ҳодисани террор амали деб атаган, мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилинган.

Қўлга олинган ягона тирик қолган аскар Владислав Челахнинг хизматдошларини ўлдирганини тан олганини айтганлар Қозоқ расмийлари.

Қозоғистон прокуратураси 19 ёшли аскарнинг хизматдошларини ўлдиргани иқрори ёзиб олинган видеони намойиш этган.

Бироқ аскарнинг яқинлари ва адвокати бу иқрорликларни қийноқ ва босимлар остида олинганини айтиб келишади.

Маҳкама Толдиқўрғон шаҳрида бошланган.

Қозоқ расмийлари маҳкаманинг очиқ равишда ўтиши ва хоҳлаган киши бу маҳкама жараёнини кузатиши мумкинлигини айтишган.

Владислав Челах Қозоғистон Жиноят Кодексининг тўққиз банди бўйича айбланмоқда.

Маҳкаманинг бошланишида айбланувчи жараённинг ҳакамлар ҳайъати маслаҳатлашуви шаклида эмас, профессионал суд томонидан олиб борилишини сўраган.

Сабаби, дейди Владислав Челахнинг ҳимоячиси Серик Сарсенов Би-би-си билан суҳбатда, икки маҳкаманинг ҳам адолатли ўтишига ишонч йўқ.

"Бироқ агар ишни маслаҳатчилар ҳайъати кўриб чиқса, кейин ҳокимиятнинг қўлида "кўзир карта" бўлади. Улар бу маҳкама қарори - "халқнинг иродаси" бўлди, дейишларига асос бўлади", дейди Серик Сарсенов.

Қозоғистон прокуратураси бир неча кун олдин дастлабки терговни якунлаб, жиноят ишини маҳкамага оширган.

Айблов томонига кўра, Владислав Челах шахсий нафрат туфайли чегарачи хизматдошларини ўлдирган.

Бироқ унинг адвокати Серик Сарсенов Челахнинг ушбу қотилликларда айбдор экани исботлангани йўқ.

Челахнинг айбдорлиги иқрорлари эса қийноқлар натижасида қўлга киритилган, дейди Серик Сарсенов.

"Бу иқрорликларда бир-бирига мутлақо зид келадиган кўрсатмалар келтирилган. Бу иқрорликлар ҳодиса жойини текшириш пайти тузилган протоколларга тўғри келмайди. Ишдаги айрим экспертизалар сохталаштирилган. Ишда ҳамма версиялар кўриб чиқилиши керак эди, бу нарса йўқ. Айбсизликнинг барча важлари инобатга олинмаган. Шунинг учун ҳам биз буни маҳкама эмас, Челахни тавқи-лаънатга солиш томошаси бўлади, деб ҳисоблаймиз", деди адвокат Серик Сарсенов.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.